Сиёсат

Мирзиёев Қатар давлати делегациясини қабул қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2021
Суҳбат давомида таълим, фан, маданият ва зиёрат туризми соҳаларида алмашинув дастурларини амалга оширишдан икки мамлакат ҳам манфаатдор экани таъкидланди.
ТОШКЕНТ, 9 июн - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 9 июнь куни Қатар давлати Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда президент матбуот-хизмати.
Кўп қиррали Ўзбекистон-Қатар муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон раҳбари икки томонлама ҳамкорлик суръати кейинги йилларда жадаллашиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. Хусусан, юқори даражадаги ташрифлар ва сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилди, товар айирбошлаш кўрсаткичлари ўсмоқда. Ишбилармонлик ва туризм соҳаларидаги алмашинувларни рағбатлантириш мақсадида Қатар фуқаролари Ўзбекистонда бўлиши учун виза тартиби соддалаштирилди.
Флаги Узбекистана и Катара - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2021
Сиёсат
Ўзбекистон ва Қатар ТИВ раҳбарлари Афғонистонга ёрдам масаласини муҳокама қилишди
Мирзиёев Қатар Амири шайх Тамим Ол Сонийни расмий ташриф билан мамлакатга келишга яна бир бор таклиф этди.
Қатар делегацияси раҳбари, ўз навбатида, илиқ қабул учун Ўзбекистон етакчисига самимий миннатдорлик билдириб, Қатар Амирининг саломи ва эзгу тилакларини етказди.
Мирзиёев суҳбатда биринчи навбатда савдо, инвестициявий, инновациявий, молиявий-техник соҳаларда, шунингдек, бугун имзоланган Ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга мувофиқ – транспорт соҳасида амалий шерикликни йўлга қўйиш ва кенгайтириш муҳим эканини таъкидлади.
Қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этиш, Қатарнинг етакчи компаниялари ва банк-молия институтларини жалб қилган ҳолда саноат тармоқларида замонавий ишлаб чиқаришларни ишга тушириш, мамлакатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, инфратузилмани модернизация қилиш бўйича истиқболли лойиҳаларни тез фурсатда тайёрлаш ва илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.
Узбекистан и Катар подписали соглашение о воздушном сообщении - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2021
Сиёсат
Ўзбекистон ва Қатар ўртасида ҳаво қатнови тўғрисида битим имзоланди
Бундан ташқари, таълим, фан, маданият ва зиёрат туризми соҳаларида алмашинув дастурларини амалга оширишдан икки мамлакат ҳам манфаатдор экани таъкидланди.
Халқаро сиёсатга доир ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Қатар ташқи сиёсий идораси раҳбари Ўзбекистоннинг Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этишга ва ушбу мамлакатнинг иқтисодий тикланишига кўмаклашиш борасидаги фаол саъй-ҳаракатларини юксак баҳолади ва қўллаб-қувватлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала