Ўн бешинчи июндан 1-синфга қабул бошланади

© Sputnik/Рамиз БахтияровПервый звонок в Ташкенте
Первый звонок в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2021
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг марказида қабул жараёнлари тажриба-синов тариқасида электрон шаклда амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. 2021-2022 ўқув йили учун Ўзбекистон умумтаълим мактабларига 1-синфга ҳужжат қабул қилиш 15 июндан бошланади. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг марказида қабул жараёнлари тажриба-синов тариқасида электрон шаклда амалга оширилади.
Жараён 2 босқичда бўлади.
Биринчи босқичда ота-оналар 2021 йилнинг 15 июнидан 5 июлига қадар my.maktab.uz электрон плафтормаси орқали рўйхатдан ўтиб, фарзандлари 1-синфга чиқадиган мактабларни танлайдилар. Бунда ота-оналарга 3 та мактабни танлаш имконияти берилади:
биринчи мактаб - ота-она доимий истиқомат қилаётган ҳудуддаги мактаб, яъни яшаш манзили бириктирилган микроҳудуддаги мактаб;
иккинчи ва учинчи мактаблар - ота-оналарнинг ихтиёрий танлови асосида фарзандларини қатнаши учун қулай бўлган мактаблар.
Иккинчи босқичда 2021 йилнинг 6 июлидан 31 июлга қадар ота-оналар электрон плафторма орқали танлаган биринчи мактабга, яъни бириктирилган микроҳудуддаги мактабга ҳужжатларини топширадилар. Бунда ҳужжатларни топшириш тўлиқ электрон шаклда амалга оширилади. Ота-оналарнинг доимий яшаш манзили бўйича бириктирилган микроҳудуддаги мактабга жойлашишлари кафолатланади.
Агар ота-оналар микроҳуддуддаги мактабни эмас, бошқа мактабларни танлаган бўлса, яъни электрон рўйхатдан ўтиш вақтида танлаган иккинчи ёки учинчи мактабларнинг бирида бўш ўринлар бўлган тақдирда 1-15 август кунлари ҳужжатларини топширишлари мумкин бўлади.
330 школа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2021
Мактаблар рейтинги аниқланади ва ОАВда ёритилади
ХТВ вакилининг аниқлик киритишича, қолган ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг бошқа туман (шаҳар)лари) умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул анъанавий шаклда, яъни бевосита мактабда амалга оширилади.
Қабул анъанавий шаклда амалга ошириладиган ҳудудларда ота-оналар бевосита 2021 йилнинг 15 июндан 15 июлга қадар доимий яшаш манзили бўйича бириктирилган микроҳудуддаги мактабга фарзандларини 1-синфга жойлаштриш учун ҳужжатларини топширишлари мумкин.
Шунингдек, 16 июлдан - 15 августга қадар ота-оналарга ихтиёрий танлов асосида бошқа мактабларга, яъни микроҳудудига кирмаса ҳам бўш ўринлар бўлса, фарзандларини 1-синфга қабул қилиш учун бошқа мактабга ҳужжатларини топшириш имконияти берилади.
Лайло Рустамова умумтаълим мактабларига бириктириладиган микроҳудудлар маҳаллаларнинг жойлашуви ва аҳолининг демографик ўсишини инобатга олган ҳолда туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори асосида белгиланишини эслатди.
Янгиликлар лентаси
0