Жамият

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони етти юздан ошди

© СС0 / Unsplash / Fusion Medical AnimationКоронавирус, иллюстративное фото
Коронавирус, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2021
Ўзбекистонда сутка давомида 199 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 102 362 нафарни ташкил қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Сутка давомида 199 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 102 362 нафарни ташкил қилмоқда.
Врачи во время операции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2021
Жамият
Коронавирус Ўзбекистонда: яна 3 киши вафот этди
Янги ҳолатлар: Андижон вилоятида (4), Бухоро вилоятида (4), Жиззах вилоятида (7), Қашқадарё вилоятида (14), Навоий вилоятида (2), Наманган вилоятида (2), Самарқанд вилоятида (12), Сирдарё вилоятида (3), Сурхондарё вилоятида (5), Фарғона вилоятида (3), Хоразм вилоятида (1), Тошкент вилоятида (32), Тошкент шаҳрида (110) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 98 445 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.
Айни пайтда 3 216 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Вакцинация в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2021
Жамият
Ўзбекистонда неча киши коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

Вакцинация

Республикада жами 2 433 534 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан: 1-босқич эмланганлар 1 511 710 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 903 198 нафарни, 3-босқичда эмланганлар 18 626 нафарни ташкил қилди.

Ўлим ҳолатлари

Коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди, Ўзбекистонда жами 701 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 173,9 миллиондан ошди, 3,7 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (33,4 млн), Ҳиндистонда (28,9 млн), Бразилияда (17,0 млн).
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала