Қатар Ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келади - ТИВ

© Народное словоВторой по высоте государственный флаг Узбекистана подняли в Андижане
Второй по высоте государственный флаг Узбекистана подняли в Андижане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2021
Oбуна бўлиш
Ташриф давомида Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг ҳозирги ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболлари муҳокама этилади
ТОШКЕНТ, 9 июн - Sputnik. Қатар Ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ ахборот-хизмати хабар бермоқда.
Абдулазиз Камилов в Дохе встретился с эмиром Катара шейхом Тамимом бин Хамадом Аль Тани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2021
Ўзбекистон ва Қатар қатор соҳаларда ҳамкорликни сезиларли оширмоқчи
"2021-йилнинг 9-10 июн кунлари Ўзбекистонга Қатар Давлати Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Жосим Ол Соний бошчилигидаги делегация ташриф буюради", - дейилади хабарда.
Бўлажак учрашувлар ва музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг ҳозирги ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш ҳамда минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0