Россия

“Спутник V” вакцинаси яратувчилари Россиянинг илм-фан бўйича давлат мукофотини олди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Фотобанкка ўтишШприц и ампула на фоне логотипа "Спутник V".
Шприц и ампула на фоне логотипа Спутник V. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2021
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Россиянинг 2020 йил учун илм-фан ва технологиялар соҳасидаги давлат мукофотига коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинаси яратувчилари муносиб топилди. Бу ҳақда Россия президентининг ёрдамчиси Андрей Фурсенко маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.
Мукофот Гамалея номидаги илмий-тадқиқот маркази директори Александр Гинцбург, унинг илмий ишлар бўйича ўринбосари Денис Логунов ҳамда Россия Қуролли кучлари 48-радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинларнинг марказий илмий-тадқиқот институти бошлиғи, тиббий хизмат полковниги Сергей Борисевичга топширилади.
Новый пункт вакцинации от COVID-19  в ТЦ Тройка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2021
Жамият
Тошкент ва Москва "Спутник V" Ўзбекистонда ишлаб чиқаришга келишди
Улар мукофотга Эбола безгаги ва коронавирус инфекциясига қарши вакцина ишлаб чиқариш ва жорий этганлик учун лойиқ кўрилган.
12 июнь куни олимлар Кремлда нишон, диплом ва пул мукофотини олишади. Россия президенти фармони билан давлат мукофоти миқдори 10 миллион рублгача кўпайтирилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала