Тошкент вилоятида йирик эко-акцияга старт берилмоқда

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишИнвентарь для уборки улиц, архивное фото
Инвентарь для уборки улиц, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2021
Oбуна бўлиш
Коинот тозалигига ҳисса қўшиш, табиатнинг бир бўлаги бўлиш истагидаги Тошкент вилояти ёшлари ушбу акцияда фаол иштирок этишлари мумкин
ТОШКЕНТ, 9 июн - Sputnik. Тошкент вилоятида 13 июнь куни "Табиат —ҳаммамиз учун" экологик акцияси старт олади, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Тадбир Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши билан ҳамкорликдa ташкил этилмоқда.
Ослабление карантинного режима в Греции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2020
Ниқоблар туфайли инсоният экологик фалокатга дуч келиши мумкин – Япония ОАВ
Акцияда ҳудудлардан 500 нафарга яқин ўғил-қизлар иштирок этиши кўзда тутилган.
Акция доирасида тозалаш, чиқиндиларни йиғиш, атроф-муҳитни тартибга келтириш ишлари амалга оширилади.
Тошкент вилояти ҳокимлиги сайёра тозалигига ҳисса қўшиш, экомаданиятни ўстириш, табиатнинг бир бўлаги бўлиш истагидаги Тошкент вилояти ёшларини ушбу акцияда фаол иштирок этишга чорлаб қолган.
Янгиликлар лентаси
0