ЙҲХББ радар ва камера ўрнатиш жойларини савдога чиқаришни бошлади - нархлар арзон

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишКамера фиксации нарушений на дороге
Камера фиксации нарушений на дороге - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2021
Oбуна бўлиш
ЙҲХББ Хоразм ва Наманганда 3та радар ва камера ўрнатиш жойини савдога қўйди. Бугунги нархлар 1,5 млн сўмдан 4,1 млн. сўмгача.
ТОШКЕНТ, 9 июн - Sputnik. Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси радар ва камералар ўрнатиш жойларини савдога чиқаришни бошлади.
Дастлабки босқичда Хоразм ва Наманган вилоятларидаги 3та лот савдога чиқарилган:
1.
Хоразм вилояти, Боғот туманида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилди. Ушбу лотда 4 та интелектуал видеокамера ва 2 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган. Айни дамдаги нархи - 2,3 млн сўм;
2.
Хоразм вилояти, Хива шаҳрида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилди. Ушбу лотда 4 та интелектуал видеокамера ва 1 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган. Ҳозирги нархи - 1,5 млн. сўм;
3.
Наманган вилояти, Косонсой туманида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилди. Ушбу лотда 1 та интелектуал видеокамера ва 1 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган. Бугунги нархи - 4,1 млн сўм;
Яқин фурсатларда бошқа ҳудудлардан ҳам бу сингари ҳуқуқларнинг савдога чиқарилиши кўзда тутилган.
Объект онлайн-аукционда ғолиб бўлган тадбиркорга мулк ҳуқуқи асосида чекланмаган муддатга, бошқа тадбиркорларга ўтказиш ҳуқуқи билан бириктирилади. Лотнинг жой дислокацияси, ҳудуддаги транспорт оқими ва охирги 2 йилда аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотлар очиқ эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 232-сон қарори асосида радар ва камералар ўрнатиш жойлари "E-auksion" савдо майдончаси орқали сотилиши белгиланган эди.
Янгиликлар лентаси
0