Ҳодисалар

Зарар 5,3 млрд сўм: Тошкентда фирибгарлар ижарага олинган машиналарни сотиб юборди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Фотобанкка ўтишМашина
Машина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2021
Жиноий гуруҳ 39 кишини чув туширган. Улар гўёки фуқароларнинг тўловлари ўз вақтида МЧЖга келиб тушмаётганлигини иддао қилиб, улардан ижара шартномасига асосан олинган машиналарни қайтариб олишган.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Тошкент шаҳри Сергели туманида ижарага олинган автомашиналарни сотиб юборган жиноий гуруҳ аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказган. Унда фуқаро И.У. ва бошқалар “M.L.” МЧЖдан ижара шартномасига асосан автотранспорт воситасини олган 39 нафар фуқарони чув туширгани аниқланди.
Фирибгарлар гўёки фуқароларнинг тўловлари ўз вақтида МЧЖга келиб тушмаётганлигини иддао қилиб, улардан машиналарни қайтариб олишган. Кейин МЧЖ раҳбарининг хабардорлигисиз бошқа шахсларга сотиб юборишган. Натижада жамият манфаатларига 5,3 млрд сўм зарар етказишган.
Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2021
Ҳодисалар
Бухорода 17 кишига Москвага сохта авиачипта сотган фирибгарлар қўлга олинди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала