Алюмин кузов ва бармоқ изи: Тойота янги Land Cruiser 300ни тақдим этди

© ToyotaТойота Land Cruiser 300
Тойота Land Cruiser 300 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2021
Oбуна бўлиш
Land Cruiser 300 - асосий ўзгаришлар: ташқи кузов панеллари алюмин, энг кучли двигател - турбо V6, ўғирлашдан бармоқ ёрдамида ҳимояланган.
ТОШКЕНТ, 10 июн – Sputnik. Тойота компаниясининг бутун дунёга машҳур Land Cruiser йўлтанламас автомобилларининг янги серияси - Land Cruiser 300 тақдим этилди.
Янги Land Cruiser чиқиши ушбу афсонавий автомобиллар ишлаб чиқааришнинг 70 йиллик юбилейига тўғри келди. Ҳа-ҳа энг биринчи Тойота Land Cruiser BJ 1951 йилда ишлаб чиқарилган ва Тойота компаниясининг илк енгил автомобили бўлган.
Экология ва экономия
Экология ва тежамкорлик талабларига кўра, бундан буён Land Cruiser автомобиллари V8 турдаги двигателлар билан жиҳозланмайди. Унинг ўрнига 2та турбинали V6 двигатели ўрнатилади. Шундай бўлсада унинг қуввати 415 от кучи ва тортиш кучи 650 НМ (олдинги V8 - 309 от кучи ва 439 НМ)га эга бўлади. Бунинг эвазига автомобил янада тезроқ юрадиган бўлди.
© ToyotaТойота Land Cruiser 300
Тойота Land Cruiser 300 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2021
Тойота Land Cruiser 300
Оғирлиги 2,6 тонна бўлган автомобил 0 дан 100гача 6,7 сонияда тезлашади. Мураккаб йўл шароитларида ҳам двигателнинг юқори тортиш кучи туфайли юриши енгилроқ бўлади. Ҳозирча аниқ маълумотлар келтирилмаган бўлсада, автомобил олдингига қараганда сезиларли даражада ёнилғи тежамкор бўлади.
Турбо мотор, албатта, олдинги атмосфера двигателларга қараганда ресурси камроқ бўлиши мумкин. Бир миллион километр юрмаса ҳам камида ремонтсиз “300 минг юради” дейишмоқда Тойота маҳсулотлари билан яхши таниш бўлган экспертлар ва журналистлар.
Ҳақиқий йўлтанламас
Автомобил кузовида алоҳида рама сақлаб қолинган. Яъни автомобилнинг кузови алоҳида рама устига қўндирилган. Бу кўрсатгич “ҳақиқий жип” ишқибозлари учун жуда муҳим. Бундай конструкция автомобил кузови оғир йўл шароитида (йўлсизлик шароитида) мустаҳкамроқ ва бардошлироқ бўлишга хизмат қилади. Замонавий енгил автомобиллар ва кроссоверларда рама йўқ. Кузовининг ўзи рама вазифасини бажаради.
© ToyotaТойота Land Cruiser 300
Тойота Land Cruiser 300 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2021
Тойота Land Cruiser 300
Тойота хабар қилишига кўра, автомобилнинг орқа қанотдан бошқа барча ташқи элементлари алюминдан ясалган. Ички элементлар эса – пўлатдан. Бунинг эвазига автомобил вазни 200кг га енгиллаштирилган ва кузов мустаҳкамлиги 20%га оширилган.
Хавфсизлик оширилди
Янги Land Cruiser 300 кузов янада мустаҳкамроқ бўлиши билан бирга автомобил фаол хавфсизлик тизимлари билан ҳам жиҳозланган. Улар орасида актив радар хавфсизлик тизими, қарама-қарши автомобил ҳайдовчиси кўзини қамаштирмайдиган чироқлар, автомобил юриш қисмини турли йўл шароитларига автоматик мослашиш тизимлари, атрофни кузатиш камералари ва бошқалар билан жиҳозланган.
Ундан ташқари, автомобил мутлақ янги ўғирлашга қарши тизим билан жиҳозланган. Маълумки Land Cruiser 100 ва 200 автомобиллари Россияда энг кўп ўғирланадиган автомобиллардан бири эди. Янги Тойота эса ҳайдовчининг бармоқ излари ёрдамида ўт олади. Унинг хотирасга 4 кишигача ҳайдовчилар киритилши мумкин. Бундан тизим Тойота томонидан илк бор қўлланилмоқда.
© ToyotaТойота Land Cruiser 300
Тойота Land Cruiser 300 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2021
Тойота Land Cruiser 300
Шунингдек, автомобил Тойотанинг Т-Mark ўғирликка қарши тизими билан ҳимояланган. Унда автомобилнинг 10 000та жойида микроточкалар билан маркировка қилинган. Улар ёрдамида ўғирланган автомобилни ёки унинг деталини дарҳол аниқлаш мумкин.
Яхши томонлари ўзгаришсиз қолди
Тойота ўз харидорларини жуда яхши билади ва янги автомобиллар яратишда уларнинг хоҳиш-истакларини диққат билан ўрганади.
Янги Land Cruiser 300 ташқи ўлчамлари Land Cruiser 200 билан деярли бир хил, фарқи беш миллиметр атрофида. Лекин шу билан бирга салондаги ўриндиқлар янада қулайроқ бўлган, замон талабига кўра олд панлелда улкан мультимедиа экран ўрнатилган. Климат, мусиқа ва бошқа бошқарув органлари фақат экран орқали эмас жисмоний нутқлари ҳам бор. Аксарият мижозлар айнан шундай бўлишини истаган.
© ToyotaТойота Land Cruiser 300
Тойота Land Cruiser 300 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2021
Тойота Land Cruiser 300
Орқа ўриндиқ ҳам аввалгидек, бироз пастроқ бўлсада, жой етарли. Юкохона эшиги энди фақат тепага очилади. Олдин 2 қисмга бўлиниб ярми пастга ярми тепага очилар эди. Аксарият харидорлар буни маъқуллаган чунки, пастга қараб очиладиган эшик баъзан юкхона тўридаги нарсаларни олишга халал берган.
Фақат ҳайдовчи ўриндиғи жуссаси йирик бўлган кишилар учун бироз торайгандек туюлиши мумкин. Чунки марказий тоннел жуда кенгайган ва унда кўплаб кнопкалар ва экран жойлаштирилган.
Тойота хабарига кўра, Land Cruiser компаниянинг энг муваффақиятли моделларидан биридир. 2019 йилнинг август ойида бутун дунё бўйлаб сотилган Land Cruiserлар сони 10 миллион данадан ошиб кетган.
Россияда 2002 -2019 йиллар давомида 400 мингдан ортиқ Land Cruiser сотилган. 2007 йилда савдога чиқарилган Land Cruiser 200 конвейерда 14 йил давомида сақланиб турди. Янги автомобил нархи 6 млн рубл ( $82 000) атрофида бўлиши кутилмоқда.
© ToyotaТойота Land Cruiser 300
Тойота Land Cruiser 300 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2021
Тойота Land Cruiser 300
Янгиликлар лентаси
0