Қандай ерларга эгалик ҳуқуқи умрбод сақланиб қолади - адлия вазири жавоби

© Фото: Национальный Олимпийский комитет Узбекистана Глава Минюста республики Руслан Давлетов избран президентом Федерации баскетбола Узбекистана.
Глава Минюста республики Руслан Давлетов избран президентом Федерации баскетбола Узбекистана. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2021
Oбуна бўлиш
Ер тўғрисидаги янги қонуннинг асосий мақсади нима? Нега у жамоатчилик муҳокамасига қўйилмади? Янги қонун туфайли хорижликлар Ўзбекистон ерларини сотиб олсачи?
ТОШКЕНТ, 10 июн – Sputnik. АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Адлия вазири, бош прокурор и ўринбосари, қишлоқ хўжалик вазири ўринбосари ва кадастр агентлиги директори президентнинг ер тўғрисидаги фармони моҳиятини тушунтириб беришди ва журналистлар саволларига жавоб беришди.
Маълумки 8 июн куни Ўзбекистон президентининг Ер мулкига оид фармони эълон қилинган эди. Ушбу фармон билан Ўзбекистонда ер муносабатлари жиддий ўзгартириб юборилди. Биринчидан, ерга эгалик қилиш ҳуқуқлари 6тадан 3тагача қисқартирилди. Иккинчидан, қишлоқ хўжалик ерлари ва ноқишлоқ хўжалик ерлари тоифасларига оид аниқ ҳуқуқлар белгиланди. Ва учинчидан маҳаллий ҳокимиятларнинг ер ресурсларига хўжайинлик қилиш ҳуқуқлари мутлақ бекор қилинган эди.
Посевная риса в Краснодарском крае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2021
Ер мулкига оид президент фармони эълон қилинди
Ана шундай жиддий ўзгаришларни назарда тутган қонун аҳоли ва тадбиркорларда кўплаб саволлар туғдириши табиий. Қуйида АОКАда бўлиб ўтган анжуманда муҳокама қилинган мавзуларнинг айримларини келтириб ўтамиз.
Адлия вазири Русланбек Давлетов тушунтириб беришига кўра, ер тўғрисидаги янги қонун 4та асосий масалани ҳал қилади:
1. Ерни қайта тақсимлаш. Ерни халққа қайтариб бериш. Аниқ механизмлар айтилган, ижара шартномалари кам таъминланган оилаларга ер ажратиш ва ҳоказо. Бу борада хар бир кадамни тахъминлайдиган хужжатлар туплами ишлаб чикилади.
2. Ер ҳуқуқларини қайта кўриб чиқиш. Бизда совет давридан буён ер хуқуқлари қайта кўриб чиқилмаган эди.
3. Ер ажаратиш тартибини тубдан қайта кўриб чиқиш. Ушбу масала бугунги кунда ер тақсимлаш ҳуқуқига эга бўлган шахслар орасида энг кўп мансаб суистемол қилинадиган маслалардан бири эди. Ноқишлоқ ва қишлоқ хўжалик ерлари.
4. Ер муносабатларида назорат ва жавобгарликни кучайтириш. Бугунги кунда ушбу соҳада муаммо жуда катта. Демак биз жавобгарликни оширишимиз керак. Бу соҳажа жуда каттиқ жавобгарлик чоралари киритилади.
Янги қонун чет эл фуқароларига ерлар сотилиб кетишига олиб келмайдими?
Адлия вазири тушинтиришига кўра, янги қонунда бундай бўлмаслигининг олди олинган. Янги қонун Ўзбекистон ерларини олдинги қонунларга нисбатан бир неча баробар кучлироқ ҳимя қилади.
Хорижий шахсларга, инвесторларга ерлар бир талай чекловлар асосида ижарага берилади:
фақат ноқишлоқ хўжалик ерлари;
фақат ижара ҳуқуқи асосида ва фақат 25 йилгача;
факат Вазирлар Махкамаси қарори асосида;
камида 10 миллион доллар инвестиция киритиш эвазига;
фақат очиқ савдо орқали ажратилади.
Вазир айтишига кўра, ушбу соҳада ҳам хуқуқни суистеъмол қилиш ҳолатлари жуда кўп бўлган. Маслан фақат ҳоким қарори билан ерлар ажратилаётган эди. Энди буларга чек қўйилади.
Қандай ерлар умрбод сақланиб қолади?
фуқаро уйлари жойлашган ерлар;
давлат муассасалари ерлари;
мактаб, боғча ва бошқа ижтимоий объектлар ерлари;
ушбу қонун чиққанига қадар умрбод ажратилган ерлар;
Нега Фармон жамоатчилик муҳокамасига қўйилмади?
Русланбек Давлетов айтишига кўра, ушбу қонун лойиҳаси regulation.gov.uz сайтида муҳокамага қўйилмаган.
Сабаби - агар Фармон лойиҳаси олдиндан эълон қилинганда, жамоатчилик муҳокамасига қўйилганда, айрим ноқонуний жараёнлар бирдан кучайиб кетиши эҳтимоли мавжуд эди. Шунинг учун орқа фонда, Бош прокуратура назорати остида ер соҳасига оид бўлган қабул қилиниши мумкин бўлган қарорларни тўхтатиб туриб, мораторий эълон қилиб, ушбу Фармон қабул қилинди.
Давлат миқёсида ерлар талон-тарож қилинмаслиги мақсадида шундай ёндашув қилинди, бироқ жавобгарлик бўйича қонун муҳокамаси жамоатчиликка тақдим этилди ва жуда яхши кутиб олинди. Унда барча механизмлар батафсил ёзилган, - деди адлия вазири.
Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент фармони билан батафсил қуйида танишиш мумкин.
Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси мана бу ерда муҳокама қилинмоқда.
Янгиликлар лентаси
0