Ҳодисалар

Ҳокимликлар икки йил ичида 120 минг гектар ерни мақсадсиз берган ёки талон-торож қилган

© Sputnik / Виталий Тимкив / Фотобанкка ўтишПосевная риса
Посевная риса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2021
2 йилда прокурорлар томонидан 7500дан ортиқ ерга оид қарорларни бекор қилишга оид протест киритилган.
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Ўзбекистонда 2 йил давомида 120 минг гектардан зиёд ер талон-торож қилинган ёки ҳокимлар томонидан мақсадсиз бериб юборилган ҳолатлар аниқланган. Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида бош прокурор ўринбосари Шавкатжон Раҳимов маълум қилди.
Раҳимовнинг сўзларига кўра, 2 йилда прокурорлар томонидан 7500дан ортиқ ерга оид қарорларни бекор қилишга оид протест киритилган.
“Маъмурий судлар томонидан ерга оид туман ҳокимларининг 2500дан ортиқ қарори бекор қилинган. Ерга оид қонунчилик бўйича 588 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда” – бош прокурор ўринбосари.
Ўз навбатида, адлия вазири Русланбек Давлетовнинг уйи “снос”га тушганларга ер эмас, пул берилишини маълум қилди.
“Уйи сносга тушганлар, ҳарбийлар ва бошқа имтиёзли, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ер эмас, пул берилади. Яъни имтиёзлар монетизация қилинади, давлат субсидия беради” – деди вазир.
Рассмотрение ходатайства следствия об аресте А. Величко в Черемушкинском суде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2021
Ҳодисалар
Жиззах шаҳар ҳокими ўринбосари 2 минг доллар пора билан қўлга тушди
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2021 йилнинг 1 августидан бошлаб ер мулкига тааллуқли барча қонунлар жиддий ўзгариши хабар қилинган эди. Жумладан, ҳокимликларнинг ерни тўғридан-тўғри ажратиш ваколати бекор қилинади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала