Кимларга ўрик ейиш мумкин эмас?

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишИсследования продуктов Роспотребнадзором
Исследования продуктов Роспотребнадзором - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2022
Oбуна бўлиш
Эндокринолог ва парҳезшунос-шифокор Татьяна Бочарова кимларга ўрик ейишдан воз кечиш кераклигини айтди.
Эндокринолог ва парҳезшунос-шифокор Татьяна Бочарова соғлиққа зарар етказмасдан кунига қанча ўрик ейиш мумкинлигини айтди, шунингдек бу мевани ёзги рациондан яхшироқ чиқариб ташлаши керак бўлган кишиларни огоҳлантирди.
“Ўрикни оч қоринга ейиш мумкин эмас - бу овқат ҳазм қилиш муаммоларига олиб келиши мумкин, айниқса гастрит (ремиссия ҳолатида ҳам), ошқозон яраси, ичак синдроми, панкреатит ташхиси қўйилганда. Агар сизда санаб ўтилган касалликлар кучайган бўлса, ўрикдан воз кечишингиз керак”, - дейди шифокор.
Выращивание арбузов и дынь в Краснодарском крае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2022
Бу қизиқ
Кимларга тарвуз ейиш мумкин эмас? Уролог тавсияси
Ўрик таркибида лимон ва олма кислоталари мавжуд, шунинг учун мевалар шиллиқ қаватни безовта қилиши, жиғилдон қайнашини келтириб чиқариши мумкин.
Бочарованинг сўзларига кўра, ҳатто мутлақо соғлом одамларда ўрик диареяга олиб келиши мумкин, агар меъёридан ортиқ истеъмол қилинса, ич сурадиган дори каби таъсир кўрсатилади.
Организм соғлиғига зарар етказмасдан ҳазм қиладиган максимал миқдори кунига 200-300 граммгача. Шуни ёдда тутиш керакки, ўрикни шу миқдорда истеъмол қилишда, уни бошқа резамевалар ёки мевалар билан бирга истеъмол қилиш керак эмас.
“Қуритилган ўрик ёки туршак, ошқозон-ичак тракти билан боғлиқ муаммоларга дуч келганларга ҳам тавсия этилмайди. Туршак таркибида кўп миқдорда шакар бор, улар озиқа толалари билан бирга метеоризм (қорин шишиши) ҳосил бўлишига олиб келади”, - деб қўшимча қилди парҳезшунос.
Янгиликлар лентаси
0