Дунёда

Макронга шапалоқ туширган эркак устидан суд бошланди

© AP Photo / Stephane MaheПрезидент Франции Эммануэль Макрон
Президент Франции Эммануэль Макрон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2021
Франция президенти Эммануэл Макронга тарсаки туширган эркак устидан суд жараёни бошланди.
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Франциянинг Валанс судида мамлакат президенти Эммануэл Макроннинг юзига тарсаки туширган Дамьен Тарел устидан суд мажлиси бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди BFMTV канали.
Аввалроқ, 28 ёшли Тарел сўроқ пайтида унинг ҳаракатлари ўз-ўзидан содир этилганини таъкидлаганди.
Президент Франции Эммануэль Макрон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2021
Дунёда
Францияда бир эркак Макроннинг юзига тарсаки туширди - видео
Пайшанба кунги суд мажлиси бошида у Макроннинг юзига тарсаки туширганини тасдиқлади.
"Мен бу тарсакини жуда шафқатсиз деб таърифлаган бўлар эдим", - деди одам судда.
Унинг хатти-ҳаракатларини тушунтирар экан, у президентни яқиндан кўриб ҳайрон бўлганини айтди.

"Биз машинада кутганимизда, биз бирон бир муҳим нарсани қилишни - унга сиёсий саволлар беришни, сариқ нимча ёки Франция байроғини олишни ўйлаб кўргандик, аммо фикримиздан қайтдик", - деди Тарел.

Унинг сўзларига кўра, бир неча кун олдин эса тухум ёки торт отиш масаласини ҳам кўриб чиқишган.
Бу ҳуқуқбузарлик назарда тутилган моддада 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ва 45 минг евро миқдорида жарима кўзда тутилган.
8 июн куни Франция президенти Эммануэл Макрон Дром департаментига ташриф буюраётган чоғида бир киши унинг юзига тарсаки туширганди‌‌. Президент тансоқчилари зудлик билан икки кишини қўлга олишди.
Бу ҳодиса Франциядаги сиёсатчилар, жумладан, мухолифат партиялари раҳбарлари қоралашди. Макроннинг ўзи эса бу ҳолатни бўрттириб кўрсатмасликка чақирди ва францияликлар билан учрашишда давом этишини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала