Жамият

“Одамларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилиш”: Дехқонободда замонавий ДХМ очилди

© Sputnik / Дильшода РахматоваНовый инклюзивный Центр госуслуг в Дехканабаде открыл свои двери для посетителей
Новый инклюзивный Центр госуслуг в Дехканабаде открыл свои двери для посетителей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2021
Дехқонободдаги янги инклюзив давлат хизматлари маркази ўз ишини бошлади.
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Бугун республиканинг чекка ҳудудларидан бири бўлган Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида янги, замонавий Давлат хизматлари марказининг (ДХМ) очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
© Sputnik / Дильшода РахматоваНовый инклюзивный Центр госуслуг в Дехканабаде открыл свои двери для посетителей
Новый инклюзивный Центр госуслуг в Дехканабаде открыл свои двери для посетителей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2021
Новый инклюзивный Центр госуслуг в Дехканабаде открыл свои двери для посетителей
Марказ Давлат хизматлари агентлигининг маблағлари ҳисобига қурилган ва БМТТД ва Европа Иттифоқи кўмагида жиҳозланган.
© Sputnik / Дильшода РахматоваНовый инклюзивный Центр госуслуг в Дехканабаде открыл свои двери для посетителей
Новый инклюзивный Центр госуслуг в Дехканабаде открыл свои двери для посетителей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2021
Новый инклюзивный Центр госуслуг в Дехканабаде открыл свои двери для посетителей
Янги Давлат хизматлари маркази - Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида синов ҳудудлари сифатида танлаб олинган 7та ҳудудлардан биридир.
© Sputnik / Дильшода РахматоваНовый инклюзивный Центр госуслуг в Дехканабаде открыл свои двери для посетителей
Новый инклюзивный Центр госуслуг в Дехканабаде открыл свои двери для посетителей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2021
Новый инклюзивный Центр госуслуг в Дехканабаде открыл свои двери для посетителей
Мазкур марказ замонавий ахборот-коммуникация ускуналари (серверлар, шахсий компютерлар, тармоқ ва телекоммуникация қурилмалари, видеокузатув мосламалари, фойдаланувчиларнинг фикр-мулоҳазалари билан танишиш мосламалар ва бошқалар) билан жиҳозланган, шунингдек, бу ерда фуқаролар учун қулай кутиш жойи яратилган ва замонавий совитиш тизими билан таъминланган.
Марказ биноси қурилиши жараёнида унинг замонавий шаҳарсозлик стандартларига мувофиқлиги ва фуқаролар, хусусан, ногиронлиги бор инсонлар учун қулай шароитларни яратишга алоҳида эътибор берилган. Электрон навбат тизими, ахборот киоскаси, электрон хизматлардан мустақил равишда фойдаланиш учун қурилма, болалар майдончаси, буфет, мини-кутубхона ва WiFi мавжуд. Марказда мустақил равишда давлат хизматларидан фойдаланишнинг турли имкониятлари тўғрисида ташриф буюрувчилар хабардорлигини ошириш мақсадида плакатлар ва ахборот стендлари ўрнатилган.
© Sputnik / Дильшода РахматоваНовый инклюзивный Центр госуслуг в Дехканабаде открыл свои двери для посетителей
Новый инклюзивный Центр госуслуг в Дехканабаде открыл свои двери для посетителей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2021
Новый инклюзивный Центр госуслуг в Дехканабаде открыл свои двери для посетителей
Бу ерда бошқа аксарият Давлат хизматлари марказларидаги каби, экстерриториал асосда, яъни фуқаронинг доимий яшаш жойидан қатъий назар хизматлар тақдим этилади.
© Sputnik / Дильшода РахматоваНовый инклюзивный Центр госуслуг в Дехканабаде открыл свои двери для посетителей
Новый инклюзивный Центр госуслуг в Дехканабаде открыл свои двери для посетителей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2021
Новый инклюзивный Центр госуслуг в Дехканабаде открыл свои двери для посетителей
Деҳқонободдаги янги Давлат хизматлари марказида 157га яқин давлат хизматларини тақдим этилади ва кунига 100 кишига хизмат кўрсатишга қодир. Бундан ташқари, ушбу марказ биносида тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Бош вазир қабулхонаси ва Президентнинг Халқ қабулхонаси жойлашган.
© Sputnik / Дильшода РахматоваНовый инклюзивный Центр госуслуг в Дехканабаде открыл свои двери для посетителей
Новый инклюзивный Центр госуслуг в Дехканабаде открыл свои двери для посетителей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2021
Новый инклюзивный Центр госуслуг в Дехканабаде открыл свои двери для посетителей
Яқин келажакда қўшма лойиҳа кўмагида Марказда Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш маркази ҳам ўз фаолиятини бошлайди. У ерда аёллар бизнесни бошлаш ва юритиш, ҳуқуқий масалалар, бепул психолог маслаҳати ва ёрдамини олишлари мумеин бўлади.
© Sputnik / Дильшода РахматоваНовый инклюзивный Центр госуслуг в Дехканабаде открыл свои двери для посетителей
Новый инклюзивный Центр госуслуг в Дехканабаде открыл свои двери для посетителей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2021
Новый инклюзивный Центр госуслуг в Дехканабаде открыл свои двери для посетителей
Марказ аҳолининг барча қатламларига, шу жумладан кичик болали аёллар, турли гуруҳдаги ногиронлиги бор инсонлар, ёшлар ва қарияларга мўлжалланган. 149 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилувчи Деҳқонобод туманида аҳолининг қарийб 3 фоизини ногиронлиги мавжуд инсонлар ташкил қилади. Улардан 400дан ортиқ нафари ногиронлар аравачалари ёрдамида ҳаракатланади ва 66 нафари кўзи ожиз инсонлардир. Давлат хизматларидан фойдаланишни янада яхшилаш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги Қўшма лойиҳа кўмагида барча пилот турдаги хизмат кўрсатиш марказларини, шу жумладан Деҳқонобод туманидаги Давлат хизматлари марказинини пандуслар, тутқичлар, шунингдек, ногиронлик аравачалари ва бошқа зарурий шароитлар билан таъминламоқда.
© Sputnik / Дильшода РахматоваНовый инклюзивный Центр госуслуг в Дехканабаде открыл свои двери для посетителей
Новый инклюзивный Центр госуслуг в Дехканабаде открыл свои двери для посетителей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2021
Новый инклюзивный Центр госуслуг в Дехканабаде открыл свои двери для посетителей
Давлат хизматларидан фойдаланишнинг қулайлигини ошириш мақсадида Брайл ёзувидан фойдаланиш, ногиронлиги бор инсонларга хизмат кўрсатиш марказлари операторлари учун тренинглар ўтказиш ва давлат хизматлари порталида имконияти чекланган инсонлар учун махсус таб ишлаб чиқиш режалаштирилган.
Деҳқонобод Давлат хизматлари марказида илк бор волонтёрлар (кўнгилли) дастури амалиётда қўлланиши режалаштирилган бўлиб, ушбу дастур доирасида волонтерларни Давлат хизматлари агентлиги ва унинг марказлари фаолиятига кўмаклашишга жалб этиш, яъни аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари - ногиронлар, кексалар ва кичик болали аёлларга давлат хизматларини кўрсатишга кўмаклашишга қаратилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала