Ўзбекистон ва Тожикистон Зарафшонда иккита ГЭС қуради

© PixabayПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2021
Ўзбекистон ва Тожикистон енгил саноат, озиқ-овқат хавфсизли ва рангли металлар соҳасида ҳамкорлик қилиб олишга келишиб олишди.
ТОШКЕНТ, 10 июн - Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон Зарафшон дарёси ўзанида иккита гидроэлектростанция қуради, деб хабар қилмоқда Тожикистон президенти матбуот хизмати.
Қуввати 320 мегаватт бўлган иккита ГЭС қуриш ҳақидаги дастлабки , келишувга бундан икки йил олдин, Тошкентда эришилган эди. Бугун ушбу лойиҳалар бўйича келажак қадамларни мувофиқлаштирувчи шартнома имзоланди, - дейилган хабарда.
Ушбу лойиҳалар Тожкистоннинг тоғли ҳудудлари инфратузилмаларини яхшилаш, иш ўринлари яратиши ҳамда икки давлат орасида товар айрибошлаш ҳажмини оширишга хизмат қилишига ишонч билдирилди.
Ундан ташқари саноат соҳасида ҳамкорлик масалаларига ҳам алоҳида эътибор берилди ва "Артел Авеста Электроникс" корхонаси фаолияти юқори баҳоланди.
Шунингдек, Ўзбекистонга Тожикистоннинг енгил, озиқ-овқат, тоғ-кон ва рангли металлургия соҳаларида ишлайдиган йирик тармоқ корхоналари билан қўшма корхоналар ташкил қилиш таклиф этилди.
Икки давлатнинг аграр соҳадаги устуворликларини ҳисобга олган ҳолда асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала