Аналитика

Путин Украина бўйича ўз позициясини билдирди - у Зеленскийга қандай сигналларни юбормоқда?

© Sputnik / Алексей Никольский / Фотобанкка ўтишРабочий визит президента РФ В. Путина во Францию
Рабочий визит президента РФ В. Путина во Францию  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2021
Жо Байден билан музокаралар ва НАТО саммитидан бирмунча вақт олдин Россия президенти Владимир Путин Москва ва Киев ўртасида муносабатлардаги энг кескин муаммолар юзасидан ўз фикрларини баён қилди.
Никита Чикунов, Мария Науменко. АҚШ президенти Жо Байден билан музокаралар ва НАТО саммити арафасида Украина Россия президенти Владимир Путин берган интервьюнинг асосий мавзусига айланди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, Россия раҳбари Киев ҳукумати ва НАТО учун қизил чизиқни чизди, бу йўлдан ўтиш нафақат сиёсий соҳада, балки жиддий оқибатларга олиб келади.

Таги-туги йўқ таҳдид

Украинанинг Шимолий Атлантика алянсига кириши Россия хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳдид, "қизил чизиқ"дан ўтишни англатади. Бу фикр Владимир Путин "Россия 1" телеканалига берган интервьюсида айтган асосий фикрлардан бирига айланди.
Визит президента Евросоюза Ш. Мишеля в Киев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2021
Дунёда
Украина президенти Путинга Донбассда учрашиш таклифи билан чиқди
Россия етакчиси Польша ва Руминиянинг НАТОга қўшилиши бу давлатларда Американинг ракетага қарши мудофаа (ПРО) тизимларини жойлаштирилиши билан тугаганини эслатди, улар зарба бериш тизимлари сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. Бундай ҳолда ракеталарнинг Москвагача учиш вақти тахминан 15 минутни ташкил қилади.
"Тасаввур қилайлик, Украина НАТО аъзосига айланса, Харковдан учиш вақти, айтайлик, билмайман, Днепропетровск (декоммунизация кампанияси доирасида шаҳар Днепр деб ўзгартирилди - таҳр.) Россиянинг марказий қисмига, Москвага, 7-10 дақиқагача камаяди. Бу биз учун "қизил чизиқ" ёки йўқми? ", - дея риторик савол берди у .
Военные учения в Литве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2021
Колумнистлар
“Уларга ким бош эканлигини кўрсатиб қўямиз”: НАТО қўшинларини Украинага олиб келмоқда
Бугунги кунда Украинанинг алянсга қўшилмаслигига ҳеч қандай кафолат йўқ, дея қўшимча қилди Владимир Путин. У НАТОнинг кенгайиш жараёни Россия ва Ғарб ўртасида, 1999 йилдан бери тўлқин бўлиб бошланган муносабатларнинг совиши ёки илиқлашишига боғлиқ эмаслигини эслатди.
"Бу ҳали Қрим бўлмаганида, Украинада давлат тўнтаришидан кейин ҳеч қандай воқеалар бўлмаганида рўй беради. Россия ва коллектив Ғарб, АҚШ билан алоқалари агар шерикчилик бўлган демаса равон, мақбул бўлган. Шунга қарамай, бизнинг барча хавотирлар шунчаки эътиборсиз қолдирилган", - деб таъкидлади президент.
Украинский военный - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2021
Аналитика
“Қўрқинчли сценарий бор”: Ғарб нега Украинага қўшин тортиб келмоқда
Бироқ, НАТО ва бу ташкилотга интилаётган Украина Москванинг реакцияси ҳақида эсда тутмоғи даркор, ўз хавфсизлигини мос равишда таъминлайди, дейди Россия лидери.
Владимир Путин АҚШ президенти Жо Байденнинг Украина раҳбари билан суҳбат чоғида иттифоққа қўшилиш ғояси ҳақидаги сўзларини Киев нотўғри талқин қилгани ҳақидаги Оқ уйнинг баёноти юзасидан ҳам изоҳ берди.
Отвод вооружений калибром менее 100 мм начался в ЛНР - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
Колумнистлар
Ким “Украина НАТОга қабул қилинади” деган гаплар билан Россияни провокация қилмоқда
"Улар у ерда нима ҳақида суҳбатлашишди? Нимага келишишди? Биз билмаймиз. Аммо океан ортидан Украина президентига ҳайқириқ, менинг фикримча, ҳеч нарсани англатмайди. Аммо биз буни инобатга олишимиз керак. Ва албатта, буни ёдда тутган ҳолда, шерикларимиз билан хавфсизлик соҳасида ўзаро муносабатларни муносиб тарзда йўлга қўйишимиз керак", - деб қўшимча қилди РФ раҳбари.
Ҳарбий эксперт Алексей Леонковнинг сўзларига кўра, Владимир Путиннинг сўзлари Ғарбни "ҳушига келтириши" керак, чунки бу сўзлар Россиянинг тобора адо бўлаётган сабр-тоқатини намойиш этади.
Медицинский работник держит в руках ампулу с российским препаратом от коронавирусной инфекции Гам-Ковид-Вак (Спутник V) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2021
Дунёда
“Спутник V” вакцинаси билан эмланган чет эл фуқаролари Украинага киритилмайди
"Москва энди НАТОнинг олдинга юришини жимгина кузатиб турмайди. У вақтлар ўтди. Ён бериш даври тугади, чунки орқага чекинадиган жой йўқ, акс ҳолда ҳамма нарса бизнинг суверенитетимизни йўқотиш билан тугайди. Ҳозирги вазият қизил чизиққа етди. Путин сўзлари Россиянинг сўнгги огоҳлантириши сифатида қабул қилиниши керак", - дейди Sputnik суҳбатдоши.

Киевни НАТОга суриб киритиш

Украинанинг Шимолий Атлантика алянсига қўшилиши ҳақидаги сўзларни сафсата деб ҳисоблашга мойил эмаслигини Россия президенти ўз интервьюсида тан олди. Киев ҳисобидан Альянснинг кенгайиши эҳтимоли ҳақиқатан ҳам сақланиб қолмоқда, дея тасдиқлайди МДҲ давлатлари институти раҳбарининг ўринбосари Владимир Жарихин.
"Асосий муаммо алянснинг ўзида эмас, балки АҚШ, эҳтимол, Украинани НАТОга ҳеч қандай хавфсизлик кафолати бермасдан якка ўзи “итариб киритиш"га ҳаракат қилмоқда. Бу борада Киев Американинг хавфли таянч нуқтасидир, Владимир Путин бу ҳақда гапирганди", - дея тушунтиради у.
Национальный флаг Украины и флаг Организации Североатлантического договора (НАТО) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
Дунёда
НАТО туфайли Украина ўз еридан айрилиб қолиши мумкин – УХХ генерали
Украинанинг НАТОга қабул қилиниши алянснинг Россия билан муносабатларига қўшимча кескинликни келтириб чиқариши турган гап. Аммо қарама-қаршиликнинг кучайиши - тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашув - Ғарбнинг ҳозирги манфаатларига жавоб бермайди, - деб эътибор қаратади Алексей Леонков.
"Киев Россия билан уруш ҳақида айтмоқда (Донбасдаги ички можаро эмас - таҳр.). Шу билан бирга, НАТОда Вашингтон шартномаси амал қилади, унинг бешинчи бандида ташкилот аъзоларидан бирига ҳужум қилган давлатга қарши жавоб чораларини кўришни назарда тутади. Демак, агар Украина қўшилса, альянс урушга қўшилишга мажбур бўлади. У ерда ҳеч ким бундай бўлишини хоҳламайди", - дейди эксперт.
Генерал Ллойд Джеймс Остин III - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2021
Дунёда
Пентагон раҳбари Украинага "Россия тажовузига қарши" кўмакни ваъда қилди
Альянсни Украина ҳисобига кенгайтириши фойдадан кўра зарари кўпроқ, дейди сиёсий таҳлилчи Ростислав Ишенко.
"Украинанинг қабул қилиниши учун ҳар хил ва деярли имконсиз воқеалар бир-бирига тўғри келиши керак. Ушбу ғояни қўллаб-қувватловчилар, ҳеч бўлмаганда, АҚШ, Франция ва Германияда бир вақтнинг ўзида ҳокимият тепасига келиши керак (бу икки давлат 2008 йилда Украина ва Грузияни НАТОга аъзо бўлиш бўйича ҳаракатлар режасини тўхтатишганди). Унда қўшилишни босиб қўйилиши эҳтимоли бор", - деб тушунтиради у.
Флаг Украины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2021
Дунёда
Украинада “Спутник V” вакцинасини рўйхатдан ўтказиш учун имзо тўплаш бошланди
Шу билан бирга, сиёсатшунос таъкидлашича, оммабоп фикрга хилоф равишда Вашингтон шартномасида ҳудудий можаролари ҳал қилинмаган мамлакат альянсга киришни тўсиб қўядиган бирон бир қоидалар мавжуд эмас. Шундай қилиб, Эгей денгизидаги бир қатор оролларга эгалик қилиш ҳуқуқи тўғрисида мунтазам равишда низолар 1952 йилда НАТОга қўшилган Туркия ва Греция ўртасида келиб чиқади.

Рус жамиятини режа асосида йўқ қилиш

Россия президенти томонидан кўтарилган яна бир муҳим масала - Владимир Зеленский томонидан жорий йилнинг май ойида Олий Радага киритилган "Украинанинг маҳаллий халқлар тўғрисида" резонансли қонун лойиҳаси.
Ҳужжатга кўра, Украинадан ташқарида давлат тузилишига эга бўлмаган жамоалар, масалан, Қрим татарлари, караимлар ва кримчаклар маҳаллий халқлар тоифасига киритилади. 2001 йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра мамлакат аҳолисининг 17,2 фоизини ташкил этган руслар бу рўйхатга киритилмайди.
Президент Украины Владимир Зеленский - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2020
Дунёда
Украинада Зеленскийни куч билан ағдариб ташлашга тайёргарлик кўрилмоқда – Рада депутати
Украиналик ҳамкасбининг ташаббуси юзасидан изоҳ берар экан, Владимир Путин буни бутун рус халқига кучли зарба деб атади. Унинг таъкидлашича, бир мамлакат фуқароларининг бундай тақсимоти фашистик Германия амалиётини эслатади.
"Ҳеч ким иккинчи даражали одам бўлишни истамайди, мен тил ва одамнинг нормал ҳаётининг бошқа таркибий қисмларида камситишлар ҳақида гапирмаяпман, лекин бу юз минглаб, эҳтимол ҳатто миллионлаб аҳоли ёҳуд кетишга, ёҳуд ўзини бошқача тарзда рўйхатдан ўтишга мажбур бўлишига олиб келади", - дея тахмин қилди у.
НАТО самолётлари Россия чегараларига тез-тез яқинлашмоқда
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2021
Видео
НАТО "жосуслари" Россия чегаралари яқинида. Уларга Камчатка ва Донбасс нима учун керак
Айтганча, Украинанинг турли социологик тузилмалари ҳақиқатан ҳам мустақиллик йилларида аҳолининг идентификацияси "рус" дан "украин"га ўзгарганлигини қайд этишган.
Сиёсий шарҳловчи Александр Асафовнинг фикрига кўра, Владимир Путиннинг баҳоси ва у билдирган хавотирлар одилона. Зеленскийнинг қонун лойиҳаси Украинадаги русларнинг ҳуқуқларини чеклайдиган кейинги ҳужжатларни қабул қилиш учун асос бўлади, дея қўшимча қилади у.
Группа кораблей четырех стран НАТО зашла в порт Одессы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2021
Дунёда
НАТО кемалари Одесса портига келишди
"Ишончим комилки, ушбу ҳужжатлар қабул қилиш учун аллақачон режалаштирилган. Улар нимага дахлдор бўлади? Авваламбор, давлат ҳукумати органларида ишлаш. Руслар у ерга киришига йўл қўйилмайди. Кейинчалик янада кўпроқ - энг асосий ҳуқуқларини чеклай бошлайдилар. Бу борада Киевда "ўқитувчилар" бор - Болтиқбўйи давлатлари, у ерда "бегоналар" (ёки фуқаролиги бўлмаганлар - таҳр.) паспортлари тарқатилган. У ерда "иккинчи даражали" одамларнинг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланган. Украина бу йўналишда ҳаракат қилмоқда", - дейди эксперт.
Шу билан бирга, Украина ҳукумати қонун лойиҳасини қабул қилиш оқибатларини умуман ўйламаяпти, дейди Александр Асафов: "Вашингтоннинг бу ўгити катта ғайрат билан амалга оширилади. Кейинчалик мамлакат қандай яшаши – Зеленскийни қизиқтирмайди. Бу масала Москвадан ташқари ҳеч кимни ташвишга солмаяпти. Украина ҳукумати асосий вазифани бажармоқда - Россия билан барча қардош оилавий, ишбилармон ва тарихий алоқаларни вайрон қилиш".
Танки Т-14 Армата  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2020
Дунёда
НАТО Беларусга бостириб кирса, Россия қандай ҳаракат қилади – ҳарбий эксперт
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Украинада руслар жамиятини йўқ қилиш жараёнини тезлаштиради, деб тахмин қилмоқда Россия Федерацияси президенти ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар кенгаши аъзоси Богдан Безпалько.
"Бу ҳужжат ўзларини руслар деб билган фуқароларни автоматик равишда маҳаллий эмас деб таснифлайди. Бу уларнинг ҳуқуқлари ва уларни ҳимоя қилиш имкониятлари камлигини англатади. Давлат аслида бундай одамлардан юз ўгирмоқда. Буларнинг барчаси Украинада рус этносининг йўқ қилиниши жараёнини тезлаштиради. Ҳатто этнос эмас, балки жамиатни. Руслар ва украинлар ўртасида этник фарқ йўқ, шунингдек антропологик, маданий ва ментал фарқлар мавжуд эмас. Фарқ фақат сиёсий, шунчаки Совет Иттифоқи даврида одамларга нисбатан қўлланилган идентификацияда" - дейди у.
НАТО яна Россияни тажовузкорликда айбламоқда. Москва нима деб жавоб берди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.01.2021
Видео
НАТО яна Россияни тажовузкорликда айбламоқда. Москва нима деб жавоб берди
Жамият арбоби фикрига кўра, бундай камситувчи қонунлар Украина аҳолисининг ярмидан кўпини ташкил этадиган рус тилида сўзлашадиган фуқароларни мамлакатни тарк этишга мажбур қилиши мумкин.
"Украина элитаси хатарларни ҳисоблаб чиқдими? Менимча йўқ. Умуман олганда унга фарқи йўқ. У бундай қарорларни ўзи қабул қилмайди. Мустақиллик ва суверенитетнинг йўқлиги - Зеленскийнинг қарорини қабул қилишга мажбур қиладиган иккита омил”, - дея хулоса қилади Богдан Безпалько.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала