Қонунчилик палатаси депутати Сафар Остонов вафот этди

© Законодательная палата Олий МажлисаСкончался заслуженный журналист Узбекистана Сафар Остонов
Скончался заслуженный журналист Узбекистана Сафар Остонов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Сафар Остонов вафот этди.
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Остонов Сафар Остонович 72 ёшида вафот этди.
У 1999 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист” унвони билан тақдирланган. Шунингдек, у Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси ҳам ҳисобланади.
Врачи во время операции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2021
Коронавирус Ўзбекистонда: яна 3 киши вафот этди
Сафар Остонов 1948 йил 13 ноябрида Самарқанд вилоятида таваллуд топган. 1972 йили Тошкент давлат университетини (Ўзбекистон Миллий университети) тамомлаган.
У меҳнат фаолиятини 1971 йили Республика ёшлар газетасида мусаҳҳиҳ вазифасидан бошлаган. 1990−1996 йиллари “Спорт”, “Ўзбекистон футболи” газеталарида бош муҳаррир, 1996−2002 йилларда Ўзбекистон президенти девони етакчи консультант, бош консультант вазифаларида ишлаган.
2002 йилдан буён "Ўзбекистон овози" ва "Голос Узбекистана" газеталари бош муҳаррири сифатида ишлаб келаётган эди.
Остонов 2019 йилги парламент сайловларида 63-Каттақўрғон сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқ демократик партияси депутати этиб сайланган, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан аъзоси бўлган.
Янгиликлар лентаси
0