Самарқанд ва Хатлонда муҳим ижтимоий объектлар очилди

© Пресс-служба президента Республики ТаджикистанЭмомали Рахмон и Шавкат Мирзиеев запустили новую школу и оздоровительный комплекс
Эмомали Рахмон и Шавкат Мирзиеев запустили новую школу и оздоровительный комплекс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2021
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Самарқанд ва Хатлонда очилган ижтимоий объектлар фаолиятига старт беришди.
ТОШКЕНТ, 10 июн - Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи давомида Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти ва Тожикистоннинг Хатлон вилоятида очилган ижтимоий объектлар фаолиятига старт беришди.
Хатлон вилоятининг Кўбодиён туманидаги Ўзбекистон томонидан қурилган тиббиёт муассасаси очилди. У ерда 250 ўринли замонавий кўп тармоқли шифохона қурилган бўлиб у йилига 75 минг нафар беморга хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Мажмуада жарроҳлик, урология, кўз хасталиклари, интенсив даволаш ва реанимация, педиатрия, травматология, гинекология, ҳомиладорлик патологияси, туғруқдан кейинги тикланиш ва терапия бўлинмалари мавжуд.
Шавкат Мирзиёев тантанали кутиб олинди - видео - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2021
Видео
Шавкат Мирзиёев Душанбеда тантанали кутиб олинди - видео
Тожикистон томонидан Самарқанд вилоятининг Ургут туманида 640 ўринли умумтаълим мактаби барпо этилган. Мактабнинг уч қаватли биносида 26 та синф, спорт зали, фаоллар зали, ошхона, кутубхона, меҳнат дарслари ва ихтисослаштирилган машғулотлар учун синфлар мавжуд. Ўқув маскани компьютер техникаси ва лаборатория жиҳозлари билан таъминланган.
Тожикистон президентининг матбуот учун берган баёнотида ўтган йил Сўғд вилоятининг Спитамен туманида Ўзбекистон томонидан 630 ўринли мактаб қуриб фойдаланишга топширилгани алоҳида қайд этиб ўтилди.
Шунингдек, яқин вақт ичида Тожикистон Фарғона вилоятининг Риштон туманида 200 ўринли боғча қурилиши битказилиши ҳам айтиб ўтилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала