Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев отправился в Андижанскую область
Шавкат Мирзиёев отправился в Андижанскую область - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2021
Oбуна бўлиш
Ташриф доирасида Сўғд вилояти вакиллари билан учрашиш, 30дан ортиқ шартномалар имзолаш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 10 июн - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистонга жўнаб кетди.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон таклифига биноан амалга оширилаётга ушбу ташриф давомида Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Ташриф дастуридан Душанбе шаҳрида маданий тадбирларда иштирок этиш, Сўғд вилоятида жамоатчилик вакиллари билан учрашиш, саноат объектлари билан танишиш ўрин олган.
Музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти, Ўзбекистон-Тожикистон инвестиция компаниясини ташкил этиш, саноат ва янги технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар, Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича “йўл харитаси” ва жами 30 дан зиёд ҳужжатлар қабул қилиниши кўзда тутилган.
Шунингдек, қтисодиётнинг турли тармоқларида кооперацияни йўлга қўйиш бўйича умумий қиймати қарийб 1 миллиард доллар бўлган тижорат шартномалари ва битимлар имзоланиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0