Дунёда

“Спутник V” вакцинаси билан эмланган чет эл фуқаролари Украинага киритилмайди

© Sputnik / Абид Мажар / Фотобанкка ўтишМедицинский работник держит в руках ампулу с российским препаратом от коронавирусной инфекции "Гам-Ковид-Вак" ("Спутник V")
Медицинский работник держит в руках ампулу с российским препаратом от коронавирусной инфекции Гам-Ковид-Вак (Спутник V) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2021
Украина Россиянинг “Спутник V” вакцинаси билан эмланган чет элликларни мамлакатга киритмайди - Украина чегара хизмати.
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Украина ҳукумати Россиянинг “Спутник V” вакцинаси билан эмланган чет эл фуқаролари мамлакатга киритилмайди, бу ҳақда Украина Давлат чегара хизмати баёнотида айтилган.

“Сўнгги икки кун ичида Украинанинг давлат чегараси орқали ўтиш пунктларида хориждан келган чет элликлар “Спутник V” вакцинаси билан эмланганлик ҳақидаги ҳужжатлар билан киришга уриниш ҳолатлари кузатилди. Таъкидлаймизки, бундай ҳужжат Украинага кириш ҳуқуқини бермайди, чунки бу вакцина БССТ рўйхатига киритилмаган”, - дейилган баёнотда.

Чегара хизматига кўра, Украинага кириш учун COVID-19га қарши мажбурий суғурта полисидан ташқари, ПЦР тестининг салбий натижаси ёки экспресс-тест, ёҳуд ЖССТ рўйхатига киритилган вакцинация препаратлари билан тўлиқ эмланганлик тўғрисида ҳужжат бўлиши керак. Тестлар чегарани кесиб ўтишдан камида 72 соат олдин ўтказилган ҳамда эмлаш тўғрисидаги ҳужжат инглиз тилига таржима қилинган бўлиши керак.
Национальный флаг Украины и флаг Организации Североатлантического договора (НАТО) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
Дунёда
НАТО туфайли Украина ўз еридан айрилиб қолиши мумкин – УХХ генерали
Украинада коронавирусга қарши Россия вакциналарини рўйхатдан ўтказиш қонунчилик даражасида тақиқланган.
"Спутник V" назорати органлари томонидан тасдиқланганлар сони бўйича дунёда иккинчи ўринда - бу 3,4 миллиарддан зиёд аҳолиси бўлган 67 давлатда фойдаланишга рухсат берилган. Препарат Гамалея номидаги марказида РФПИ кўмагида инсон аденовирус векторларининг яхши ўрганилган платформасида ишлаб чиқилган. Ишлаб чиқувчилар унинг самарадорлигини 97,6 фоизга баҳоламоқда.
РФПИ раҳбари Кирилл Дмитриевнинг сўзларига кўра, БССТ “Спутник V”ни яқин икки ой ичида тасдиқлаши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала