Жамият

ТДТУда янги "Гидроэнергетика" факультети очилади

© SputnikЧто построил СССР в Афганистане
Что построил СССР в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2021
"Ўзбекгидроэнерго" АЖ гидроэнергетика соҳасида кадрлар етиштириш ташаббуси билан чиқди: 2021 йилда ТДТУда 50та ва ТАҚИда -100та қўшимча абитуриентлар қабул қилинади.
ТОШКЕНТ, 10 июн – Sputnik. Янги ўқув йилида Тошкент Давлат Техника университетида 2021-2022 ўқув йилида янги "Гидроэнергетика" таълим йўналиши очилади ва у ерга 50 нафар абитуриент қабул қилинади, деб хабар қилди "Ўзбекгидроэнерго" АЖ ахборот хизмати раҳбари Равшан Бойқулов.
Ушбу соҳада малакали кадрларга бўлган эҳтиёж инобатга олиниб, жорий ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат техника университетида “Гидроэнергетика” таълим йўналиши ташкил этилиб, мазкур йўналишда 5 нафар давлат гранти, 45 нафар контракт-тўлов асосида, жами 50 нафар талабани қабул қилиш режалаштирилган, - дейилган хабарда.
Ундан ташқари, Тошкент архитектура-қурилиш институти “Гидротехника иншоотлари қурилиши ” таълим йўналишининг қабул квотаси 100 нафарга етказилди. Ундан кундузги бўлимга 75 та (5 та грант ва 70 та тўлов-контракт асосида), сиртқи бўлимга 25 та (тўлов-контракт асосида) ўрин ажратилди.
Бугунги кунда, таълим муассасаси “Ўзбекгидроэнерго” АЖ тизим корхоналари ва бошқа ташкилотларнинг меҳнат бозоридаги эҳтиёжидан келиб чиқиб, жами 55 дан ортиқ касб-ҳунар тури бўйича таълимнинг Давлат стандартларига мувофиқ ўқув режа, дастурлар, техник воситалар, янги педагогик ва замонавий ахборот технологиялари ҳамда халқаро тажрибалардан кенг фойдаланган ҳолда, сифатли ўқув-амалий машғулотлар олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала