Колумнистлар

Байден Россиянинг суиқасдга тайёрлигини аниқламоқчи

© AP Photo / Andy WongЖенщина слушает выступление министра иностранных дел Китая Ван И на форуме Лантинга
Женщина слушает выступление министра иностранных дел Китая Ван И на форуме Лантинга - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2021
Женева учрашувидан сўнг АҚШ ташқи сиёсатининг жиддий ўзгариши кутилмоқда, қуйида ушбу ҳақида батафсил гаплашамиз.
“Одатда бундай ишлар урушдан олдин қилинади”, деган эди теледебатлардан бирида Ташқи разведка хизмати собиқ полковниги, ҳозир эса МГИМОнинг тинч профессори Андрей Безруков.
Гап АҚШ маъмурияти томонидан амалга оширилган жиддий тадбир ҳақида кетмоқда. Ушбу йилнинг феврал ойида АҚШ Россиянинг турли маҳсулотлар билан таъминланишида “заиф нуқталарини ўрганиш” бўйича махсус тадқиқот буюртма берган эди. Тадқиқот айнан президентлар Путин ва Байденнинг Женевада кутилаётган учрашуви олдидан якунланди.
Юқорида қайд этилган тадқиқот, албатта АҚШнинг ўзига нисбатан ҳам ўтказилган ва уларнинг турли маҳсулотлардан заифлик нуқталари аллақачон маълум. АҚШ камида уч соҳада – дори-дармон, ярим-ўтказувчилар ва ноёб металлар борасида жаҳон аренасида ўзига тенг рақиб – Хитойга муҳтожлиги аниқланган.
Иккинчи тадбир – АҚШ Сенати инновациялар ва рақобат тўғрисида қонун ишлаб чиқди ва уни яқинда қабул қилишни режалаштирмоқда. Бу ерда гап яна Хитой билан рақобат тўрисида кетмоқда. Ушбу қонунга кўра, Америка иқтисодининг Хитой олдида рақобатбардошлигини ошириш учун 250 миллиард доллар ажратиш режалаштирилган. Гап Америка ишлаб чиқариувчиларини тезлаштирилган инновациялар ва субсидиялар билан таъминлаш ҳақида кетмоқда.
Председатель КНР Си Цзиньпин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2021
Дунёда
Си Цзиньпин Хитой ва АҚШ қарама-қаршилигини бутун дунё учун фалокат деб атади
Қизиғи шундаки, АҚШ кўп йиллар давомида Хитой ҳукуматини ўз ишлаб чиқарувчиларига кўрсатаётган ёрдамини қоралаб келган эди. Пекиннинг “Хитойда ишлаб чиқарилган 2025” дастури – энг нотўғри рақобат мисоли деб аталган эди. Яъни Хитойни нотўғри ва ноҳақ рақобат қилишда айблашган эди. Фақатгина хусусий корхоналар рақобати – бу тўғри, ғолибни бозор аниқлаш керак, дейишарди улар. Лекин Хитойнинг йўли ғалабага олиб келиши маълум бўлганидан сўнг эса, АҚШнинг ўзи бамайлихотир айнан шу ишни қилишни бошлади.
Энди бўлса бўлаётган воқеалар кўлами ҳақида. Экспертлар хулосасига кўра, демократлар республикачиларнинг Американи қайта индустриализация қилиш тўғрисидаги ғоясини давом эттиришга қарор қилишган. Гап ўнлаб йилларга мўлжалланган дастурлар ҳақида кетмоқда. АҚШ ушбу йўлда ё ғолиб бўлади ё қурбон бўлади.
Бутунлай қурбон бўлиш ҳақидаги гаплар бироз бўрттирилган бўлиши мумкин, албатта, лекин Британиянинг The Guardian нашрига кўра, ўн йиллик охирига келиб Хитой иқтисод ҳажми бўйича АҚШдан ўзиб кетади ва бир вақтнинг ўзида Жаҳонда технологик етакчиликка эришади. Бу эса Пентагонни тунлари ухлашга қўймаяпти. Етакчиликни йўқотиш ғоясининг ўзи АҚШ учун даҳшатнинг ўзи.
Бу ерда албатта асосий сўз “технологиялар”. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг умумий ҳажми албатта муҳим, лекин бир икки кучли рақиб орасида бирининг технологик устунлиги ва унинг дунёда “технологик еткчи”га айланиши – бу янада даҳшатли (АҚШ учун).
Жо Байденнинг Европагу ушбу ташрифи айнан ана шундай кайфиятлар билан тайёрланмоқда. Британия нашрида айтилишига кўра, Байден Ғарб етакчилари билан Буюк Британиянинг Корнуолл шаҳрида G7 саммити доиирасида учрашади. У ерда гап авваломбор Хитой ҳақида кетади. Кейин НАТО ва Евротузилмалар масалалари муҳокама қилинади. Байден европаликларни Хитой билан иккинчи совуқ урушга жалб қилишни истайди.
Переговоры с участием госсекретаря США Энтони Блинкена и советника президента по нацбезопасности Джейка Салливана, а также главы канцелярии комиссии ЦК КПК по иностранным делам Ян Цзечи и министра иностранных дел Китая Вана И в Анкоридже, США - РИА Новости, 1920, 29.03.2021 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2021
Колумнистлар
АҚШ яна ҳаммага ҳаётдан сабоқ бермоқчи. Россия ва Хитой алоҳида таклиф этиляпти
Европаликлар эса боя ғояга нисбатан скептик муносабатда. Янги совуқ урушнинг кўринишларидан бири мана бундай: юқорида қайд этилган изланишлар натижасида Америкада савдо вакили бошчилигида “зарбдор гуруҳ” тузилади. Ушбу гуруҳ Хитойнинг қайси маҳсулоти АҚШда ўғирланган технологиялар асосида яратилганини аниқлайди. Кейин эса ушбу товарларни нафақат Америкага олиб кириш таъқиқланади, балким улар ҳақида барча иттифоқчиларга хабар берилади. Иттифоқчилар эса Американинг сўзига ишониб ана шу товарлардан воз кечиши керак.
Европаликларнинг барчаси ушбу ғояга рози бўладими, бу мураккаб масала. Европаликларга Хитойнинг айрим маҳсулотлари ёқмаслиги мумкин, лекин Америкага Хитойнинг ўзи ёқмайди. У нима қилса ёки қилмаса – барибир айбдор бўлади.
Оқибатда - Женева саммити Байден ташрифида иккинчи даражали учрашувга айланиб қолади. Москва билан муносабатлар – иккинчи даражали. Америка президенти биринчи навбатда Россияни олдиндаги камида 10 йилликда содир бўладиган АҚШ-Хитой уруши мавзусида “пайпаслаб” кўради.
Бунда албатта, Москва дарҳол Хитойга қарши томонни эгаллашни ҳеч ким кутмаяпти. Лекин турли гипотетик вазиятларда Россия ўзини қандай тутиши мумкинлигини билиб олиш – Америка учун фойдали бўларди. Балким Россия, ўзига геосиёсий суиқасд қилиб, муқаррар совуқ урушда бирор нейтрал позиция эгллашни истар.
Лекин, энг ососни иккита кучли давлат бор, бири – юқизаётган, иккинчиси унга қаршилик кўрсатишни истайдиган. Иккаласи ҳам иқтисодий гигант ва технологик лидер, шу сабабли ҳам потенциал ҳамкорлар.
Улардан бири сўнгги йилларда Россияга нисбатан шунчалик кўп ёмонлик қилди – саноғи йўқ. Иккинчиси бўлса- ҳеч қандай ёмонлик қилмади, демади, аксинча имкон қадар ҳамкорликни ривожлантиришга ҳаракат қилмоқда. Бундай вазиятда Москвадан қадам кутиш мумкин?
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала