Мактаблар рейтинги тузишда қайси кўрсатгичлар ҳисобга олинади?

© Пресс-служба Уполномоченного Олий Мажлиса по правам человека (Омбудсмена)Директор, которого восстановили в должности после незаконного увольнения, встречает учеников
Директор, которого восстановили в должности после незаконного увольнения, встречает учеников - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда ҳар йили 1 сентябрга қадар Умумий ўрта таълим муассасалари ва Академик лицейлар рейтинги эълон қилинади. Уни ҳисоблашда асосий 8та кўрсатгич инобатга олинади.
ТОШКЕНТ, 11 июн – Sputnik. Ўзбекистонда 2021 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 1 сентябрга қадар барча умумтаълим ўқув муассасалари қамраб олинган Умумий ўрта таълим муассасалари рейтинги ва Академик лицейлар рейтинги эълон қилинади.
Бу ҳақида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкетбаев маълум қилди.
Рейтинг тузишда қуйидаги 8та асосий мезонлар ҳисобга олинади:
1.
Мактаб битирувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича тайёргарлиги ва таълим сифати даражаси;
2.
Ўқувчиларнинг чет тилларини билиш даражаси;
3.
11-синф битирувчиларининг бандлик кўрсаткичи;
4.
Таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида содир этилган жиноятлар улуши;
5.
Мактаб педагогларининг сифати (ўқитувчилардан неча фоизи олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар ташкил этиши)
6.
Ўқитувчиларнинг чет тилларини билиш даражаси;
7.
Таълим муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ўқув-тарбиявий муҳитни қўллаб-қувватлаш учун туман (шаҳар) маҳаллий бюджетининг орттирилган маблағлари ҳисобидан қилинган қўшимча харажатлари ҳажмига қараб баҳоланади.
8.
Таълим муассасасида маънавий-маърифий ва ўқув тарбиявий муҳит. Яъни Президент илгари сурган беш ташаббус доирасида қилинган ишлар асосида баҳо берилади.
Шу билан бирга, мактаблар рейтинги натижалари вилоятлар, шаҳар ва туман ҳокимлари ҳамда уларнинг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари фаолиятига баҳо беришда ҳам инобатга олинади.
Янгиликлар лентаси
0