Ўзбекистон ва Тожикистон президентларининг қўшма баёноти - тўлиқ матн

© Пресс-служба президента УзбекистанаГлавы Узбекистана и Таджикистана подписали Совместное заявление по итогам переговоров
Главы Узбекистана и Таджикистана подписали Совместное заявление по итогам переговоров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2021
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёевнинг 10-11 июн кунлари Тожикистонга бўлиб ўтаётган расмий ташрифи доирасида 26 пунктдан иборат икки давлат раҳбарларининг қўшма баёноти имзоланди.
ТОШКЕНТ, 10 июн – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифининг биринчи кунида икки президент томонидан имзоланган қўшма баёнот эълон қилинди.
Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари, икки республика мустақиллигининг 30-йиллиги арафасида, стратегик ҳамкорликни давом эттирган ҳолда қўйидагилар ҳақида келишиб олишди:
1. Икки биродар халқнинг кўп асрли тарихий ва руҳий ришталарига асосланган ўзбек-тожик муносабатлари юқори даражали ўзаро ишонч, ҳақиқий дўстлик ва ўзаро ёрдамга тайёрлик хусусиятлари билан ажралиб туради.
2. Ўзбекистон ва Тожикистон давлат раҳбарлари даражасида олиб борилаётган доимий диалог ва фаол сиёсий аралашув икки томонлама муносабатлар чуқурлашишига ўзтининг сезиларли ҳиссасини қўшади.Ушбу маънода Ўзбекистон президентининг 10-11 июнь кунлари бўлиб ўтаётган ташрифи – икки томонлама муносабатлар, кўп қиррали ҳамкорликни ва стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашда ўта муҳим аҳамиятга эга.
3. Муваффақиятли ривожланиб бораётган ўзбек-тожик муносабатлари Марказий Осиё ҳудудида янги ҳамкорлик муҳити яратилишига хизмат қилади. Шу сабабли ҳудуддаги давлатлар раҳбарларининг Консультатив учрашувлари ҳамда турли даражадаги ташқи сиёсий учрашувларини давом эттириш мақсадга мувофиқ бўлади.
Томонлар 2021 йилда ўзаро келишилган вақт ва жойда Марказий Осиё давлат раҳбарлари учрашувини ўтказиш муҳим эканини қайд этишди.
4. Парламентлараро алоқаларни ривожлантириш ўзаро манфаатли бўлган ўзбек-тожик ҳамкорлигининг ажралмас бўлаги ҳисобланади.
Томонлар икки давлат парламентларининг дўстлик гуруҳлари ҳамда халқаро парламентлараро ташкилотлар доирасида “парламент дипломатияси” механизмини кенгайтиришга ҳаракат қилишади.
5. Савдо–иқтисодий соҳада ҳамкорлик қилиш кўп қиррали ўзбек-тожик муносабатларининг энг муҳим йўналишларидан ҳисобланади.
Ўзбекистон ва Тожикистон бош вазирлари раҳбарлиги остида ташкил қилинган савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия – иқтисодий ҳамкорликнинг самарали механизмидир.
Ҳукуматлараро комиссиянинг сўнгги йиллардаги самарали фаолияти савдо ва инвестицион соҳаларда муносабатларнинг изчил фаоллашувига олиб келди.
Томонлар икки томонлама савдо ҳажми сезиларли даражада ўсгани, ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида кооперацион алоқалар чуқурлашгани ва икки давлат иқтисодининг мавжуд заҳиралари ишга туширилганини қайд этишди.
6. Давлат раҳбарлари ўзаро савдода қулай шароитлар яратиш ва мавжуд тўсиқларни олиб ташлаш ва унинг таркибини келажакда ҳам дииверсификация қилиш масалалари муҳим вазифа бўлиб қолаётганини қайд этишди.
Бу борада томонлар манфаатдор компаниялар орасида узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш ва келгуси йилда ўзаро савдо миқдорини 2 баравар оширишга келишиб олишди.
7. Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Тожикистон орасида саноат кооперацияси соҳасида катта имкониятлар мавжудлигини қайд этишди.
Маҳаллий хом-ашёни қайта ишлашга, экспортга мослаштирилган ва импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхоналар ташкил қилиш ҳақида келишувга эришилди.
Бу борада Томонлар янги ташкил этилган, устав капитали 50 миллион доллар бўлган саноат кооперацияси соҳасида лойиҳалар яратиш ва уларни тарғиб қилишга ихтисослашган ўзбек-тожик Инвестицион компанияси муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этишди.
8. Ўзбекистон ва Тожкистон орасида ҳудудлараро алоқаларни чуқурлаштиришда давом этиш муҳим аҳамиятга эга.
Президентлар 2021 йилнинг 9 июн куни Хатлон вилоятида бўлиб ўтган биринчи Ҳудудлараро инвестицион форумни юқори баҳолашди.
Ҳудудлараро ташаббусларни давом эттириш, ўзаро бизнес-миссиялар ўтказиш ва қардошлик алоқалари ўрнатиш муҳим экани қайд этилди.
9. Президентлар транспорт ва транспорт коммуникациялар соҳаларида ўзбек-тожик муносабатлари стратегик аҳамиятга эга эканини ва уларни ривожлантириш икки давлат манфаатларига жавоб беришини қайд этишди.
Томонлар келажакда ҳам Марказий Осиёни ҳудудда самарали транзит коридорига айлантириш бўйича ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олишди.
Икки давлат шаҳарлари орасида автобус, темирйўл ва авиапарвозларни йўлга қўйиш, Ўзбекистон ва Тожикистон орасида юк, йўловчи ва сайёҳлар оқиминиг ошишига олиб келиши қайд этилди.
10. Давлат раҳбарлари 2018 йилнинг 9 март куни Душанбеда имзоланган ўзбек-тожик чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисдаги шартноманинг имзоланиши тарихий аҳамиятга эга деб қайд этишди.
Давлат чегараларини демаркация қилиш борасида конструктив диалогни давом эттириш муҳим аҳамиятга эга.
11. Ўзбекисто ва Тожикистон Марказий Осиё сув ва энергетика бойликларини ўзаро манфаатли асосда фойдаланиш тарафдори бўлишди. Ушбу мақсадда узоқ муддатли самарали ҳамкорлик механизмлари ишлаб чиқилади.
Томонлар Тожикистон Республикасида гидроэнергетика лойиҳаларида биргаликда иштирок этишга келишиб олишди.
12. Коронавирус пандемияси вақтида амалга оширилган ўзбек-тожик ҳамкорлиги ўзаро дўстлик ва қўллаб-қувватлашнинг юқори принципларини намойиш этди.
Тожикистон президенти Ўзбекистон президентига 2020 йилда ўз вақтида тиббий буюмлар, аспоб-ускуна ва мобил тиббий муассаса кўринишида етказиб берилган инсонпарварлик ёрдами учун чуқур миннатдорлик билдирди.
13. Пандемия туфайли содир бўлган кризис оқибатларини самарали енгиш учун соғлиқни сақлаш ва санитар-эпидемиологик барқарорлик соҳасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Бу борада, инфекцион касалликларни диагностика қилиш, профилактика ва даволаш соҳаларида амалга оширилаётган қўшма лойиҳаларни давом эттириш муҳим аҳамиятга эга.
14. Иқлим ўзгариши туфайли содир бўлаётган жараёнларни ҳисобга олиб, Томонлар ушбу глобал ҳодиса таъсирини юмшатиш, табиий ва техноген офатларнинг олдини олиш ва оқибатларига қарши биргаликда курашиш чораларини ишлаб чиқиш учун икки давлат таалуқли соҳалари орасида янада яқинроқ муносабатлар ўрнатиш кераклигини қайд этишди.
Ўзбекистон президенти Тожикистон раҳбарига 2020 йилда Сардоба сув омборида содир табиий офат оқибатларини бартараф қилишда кўрсатган гуманитар ёрдами ва қурилиш материаллари етказиб бергани учун самимий миннатдорлик билдирди.
15. Ўзбекистон ва Тожикистон томонидан бир-бирининг ҳудудида ижтимоий объектлар қурилиши - икки давлат орасидаги дўстликнинг ёрқин тимсоли бўлди.
Президентлар 2021 йилнинг 10 июнида Самарқанд вилояти Ургут туманида Тожикистон Республикаси томонидан қурилган мактабни ҳамда Ўзбекистон томонидан Хатлон вилоятининг Кободиён туманида қурилган шифохона ишга туширилишини олқишлашди.
16. Ўзбек ва тожик халқари маданияти ва урф-одатлари яқинлигини инобатга олиб, маданий гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш ўта муҳим аҳамиятга эга.
Икки давлат ҳукуматлари ўзбек ва тожик тилларида китоблар ва даврий нашрлар чоп этиш учун шарот яратишда давом этишади.
Томонлар ОАВлар, илмий муассасалар, дўстлик жамиятлари, бадиий ва театр жамоалари орасида маданият, таълим, фан, спорт, туризм ҳамда дўстона алмашув муносабатларини давом эттиради.
17. Томонлар гендерлар тенглигини, аёллар ҳуқуқларини кенгайтириш, жамиятда инсон потенциалини ривожлантириш тарафдори эканликларини қайд этишди.
18. Ҳудудий хавфсизлик масалаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш – ўта муҳим аҳамиятга эга. Халқаро террорчилик, экстремизм, диний радикаллик, наркотилар ноқонуний айланиши транснационал жиноятчилик ва кибержиноятчилик хавфлари юқори даражада қолмоқда. Махсус хизматлар, ҳуқуқни сақлаш органлари ва бошқа муассасалар орасида ҳамкорлик давом этади.
19. Ўзбек ва тожик халқлари қардош афғон халқининг яхши қўшнисидир. Шу сабабли халқаро ҳамжамият томонидан ушбу ҳудудда хавфсизликни таъминлаш, тинчлик ўрнатиш ва республиканинг иқтисодий қайта туғилиш учун чоралар кўрилиши, жумладан 2021 йил давомида халқаро коалиция қўшинларини олиб чиқиш – муҳим аҳамиятга эга.
Тожикистон президенти Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатларини олқишлайди.
Тожикистон томони Ўзбекистон президентининг БМТ БАнинг 75-сессиясида Афғонистн бўйича доимий қўмита ташкил қилиш ташаббусини юқори баҳолайди ва қўллаб-қувватлайди.
Ўзбекистон президенти 2021 йилнинг 29-30 март кунлари Душанбеда ўтказилган “Осиё Юраги– Истанбул жараёни”, 2021 йил 13-14 июл кунлари Душанбеда ташқи ишлар вазирлари даражасида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган “ШҲТ-Афғонистон” учрашувини юқори баҳолайди.
20. Давлат раҳбарлари БМТнинг универсал халқаро тузилма ва давлатлараро муносабатларни ҳал қилиш майдончаси сифатида тутган ўрнини мустаҳкамланиши тарафдори.
Ўзбекистн томони Тожикистоннинг глобал сув ташаббусларига юқори баҳо беради. Шунингдек 2020 йилнинг 21 декабрида қабул қилинган БМТ резолюциясига ҳам.
Ўзбекистон президенти Тожикистон президетнининг 2025 йилни “Халқаро музликларни сақлаб қолиш йили” деб аташ ташаббусини қўллаб-қувватлайди.
Ўзбекистон ва Тожикистоннинг “Оролни қутқарув фонди” доирасидаги ҳамкорлиги ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ушбу майдон ижтимоий-иқтисодий, сув хўжалиги ва экологик муаммоларни ҳал қилишда алоҳида аҳамиятга эгадир.
Ўзбекистон келажакда ҳам ушбу Фондда Тожикистоннинг раислигини сақлаб қолиш тарафдори.
Тожикистон президенти Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясида қабул қилинган Оролбўйи ҳудудини экологик инновациялар ва технологияла ҳудуди деб эълон қилиш ташаббусини маъқуллайди.
Икки давлат раҳбарлари Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Халқаро инновациялар маркази ва БМТ қарамоғи остидаги Кўпҳамкорли траст фонди ҳудудда экологик, ижтимоий ва иқтисодий вазиятнинг яхшиланишига олиб келишига ишонч билдиришди.
21. Томонлар БМТ, ШҲТ, МДҲ, Ислом ҳамкорлиги ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ЕҲХТ,Осиёда ишонч ва ҳамкорлик кенгаши ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорликни давом эттиришга ишонч билдиришди.
Тожикистон президенти 2025-2027 йилларда БМТнинг Иқтисодий кенгаши, ва 2025-2028 йилларда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига Ўзбекистон номзодлигини қўллаб қувватлашга ишонч билдирди.
Ўзбекистон президенти Тожикистон номзодини БМТ Хавфсизлик кенгашига 2028-2029 йилларда қўллаб қувватлашига ишонч билдирди.
22. Тожикистон президенти Ўзбекистоннинг 2020 йилда МДҲда раислик фаолиятига юқори баҳо берди.
23. Ўзбекистон президенти ШҲТда 2020-2021 йилларда Тожикистон раислигини қўллаб қувватлади.
24. Тожикистон 2021 йилнинг июл ойида Тошкентда “Марказий Осиё ва Жанубий Осиё: ҳудудий алоқалар. Чақириқлар ва имкониятлар” хақларо анжумани ўтказишни қўллаб-қувватлади ва унда Тожикистон делегацияси иштирокини тасдиқлади.
25. Давлат раҳбарлари Ўзбекистон президентининг Тожикистонга ташрифини юқори баҳолашди ва бўлиб ўтган музокаралар ва имзоланган ҳужжатлар икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришга янги туртки беришига ишонч билдиришди.
26. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонга кўрстилган меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун миннатдорлик билдирди.
Ўзбекистон раҳбари Тожикистон президетнини жавоб ташрифи билан Ўзбекистонга таклиф қилди. Таклиф қабул қилинди. Ташриф санаси дипломатик каналлар орқали мувофиқлаштирилади.
Янгиликлар лентаси
0