Шавкат Мирзиёев Тожикистоннинг юксак мукофоти билан тақдирланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаВизит Шавката Мирзиёева в Таджикистан, 1-день
Визит Шавката Мирзиёева в Таджикистан, 1-день - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2021
Oбуна бўлиш
Тожикистонга ташрифнинг биринчи куни якунида тақдирлаш маросими ҳамда Ўзбекистон ва Тожикистонлик санъат усталари ижросида катта концерт дастури бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 11 июн – Sputnik. Кеча, 10 июн куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга Тожикистоннинг юксак мукофоти - I даражали "Зарринтож" ордени топширилди.
Шавкат Мирзиёевни икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги улкан хизматлари учун тақдим этилган Орденни Тожикистон президенти Эмомали Рахмон тантанали равишда топширди.
Ўзбекистон президенти ушбу юксак эътибор учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон ва Тожикистон халқларининг муқаддас ери, суви, дини бир, тарихи ва тақдири ташвишу шодликлари муштарак эканини қайд этди.
– Бир-биримизни қўллаб-қувватлаб, ўзаро манфаатли ҳамкорлигимизни ривожлантириб, катта мақсадларимизга эриша оламиз. Биз доим бир-биримизга таянч бўлишимиз, ҳар қандай қийинчилик ва синовларни елкама-елка енгиб ўтишимиз лозим, – деди Шавкат Мирзиёев.
© Пресс-служба президента УзбекистанаВизит Шавката Мирзиёева в Таджикистан, 1-день
Визит Шавката Мирзиёева в Таджикистан, 1-день - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2021
Визит Шавката Мирзиёева в Таджикистан, 1-день
– Инсонга турли чегаралар ўрнатиш хос бўлса, санъат чегара билмайди, унинг буюк вазифаси – одамларни бирлаштириш. Меҳр-оқибатли бўлиш, тинч-тотув яшаш – халқларимизнинг азалий орзуси ва самимий интилишидир. Биз ҳам, икки давлат раҳбарлари – ўртамиздаги чегаралар бизни ажратишга эмас, фақат бирлаштиришига хизмат қилиши учун бундан буён ҳам ҳаракат қиламиз.
© Пресс-служба президента УзбекистанаВизит Шавката Мирзиёева в Таджикистан, 1-день
Визит Шавката Мирзиёева в Таджикистан, 1-день - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2021
Визит Шавката Мирзиёева в Таджикистан, 1-день
Тинчлик ва осойишталикни асраш, келажак авлодлар учун мамлакатларимизнинг барқарор ва изчил тараққиётини таъминлаш – умумий бурчимиз, – деди Ўзбекистон Президенти.
Шундан сўнг “Кўҳи Борбад” санъат саройида Ўзбекистон ва Тожикистонлик санъат усталари ижросида катта концерт дастури бўлиб ўтди.
Шавкат Мирзиёвнинг Тожикистонга расмий ташрифи давом этмоқда. Ташрифнинг иккинчи кунида Сўғд вилоятига ташриф буюриши режалаштирилган.
© Пресс-служба президента УзбекистанаВизит Шавката Мирзиёева в Таджикистан, 1-день
Визит Шавката Мирзиёева в Таджикистан, 1-день - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2021
Визит Шавката Мирзиёева в Таджикистан, 1-день
Янгиликлар лентаси
0