Тожикистондан ёз мавсумида электр энергияси сотиб олиш сабаблари маълум бўлди

© Sputnik / Игорь Михалев / Медиабанкка ўтишНурекская ГЭС
Нурекская ГЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳар йил апрел - сентябрь ойларида Тожикистондан 1,4 млрд электр энергияси харид қилади. Бу республикадаги ИЭСларни таъмирлаш ва самарали мелиорация учун хизмат қилади.
ТОШКЕНТ, 11 июн – Sputnik. Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари Тожикистондан сўнгги 3 йил давомида сотиб олинган энергия миқдорини маълум қилди.
Ўзбекистон энергетика ҳамда сув ресурслари мувозанатини сақлаш, истеъмолчиларини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида 2018 йилдан бошлаб Тожикистон Республикасидан электр энергияси мавсумий импорт амалиёти йўлга қўйилган эди.
2018 йил апрель-сентябрь ойларида 1 480,9 млн. кВт•соат электр энергияси импорт қилинган;
2019 йил апрель-октябрь ойларида 1 425,1 млн. кВт•соат электр энергияси импорт қилинган;
2020 йил май-сентябрь ойларида 566,7 млн. кВт•соат электр энергияси импорт қилинди;*
2021 йил май-сентябрь ойларида жами 1 430,0 млн. кВт•соат электр энергияси импорт қилиниши - режалаштирилган.
* 2020 йилда аслида 1 255,0 млн. кВт•соат электр энергиясини импорт қилиш белгиланган эди, лекин Вахш дарёсининг суви 50 % камайганлиги натижасида “Нурек ГЭС” сув омборида сув сатҳи пасайган ва Тожикистон томон мурожаатига асосан электр энергияси етказиб бериш қисман тўхтатилган.
Маълумот учун, Тожикистон Республикасидан ёзги мавсумда, яъни қишлоқ хўжалигида суғориш ишлари жадал олиб бораётган пайтда (мелиорация даврида) электр энергияси импорт амалиёти Ўзбекистонда сув ресурслари мувозанатини сақлаш учун муҳим бўлиб, кеча-ю кундуз — тўхтовсиз ишлайдиган иссиқлик электр станцияларида созлаш ва таъмирлаш ишларини олиб боришга шароит яратади. Бундай мавсумда Ўзбекистонда мавжуд гидроиншоотларда ҳам электр энергияси ишлаб чиқариш ҳамжи бирмунча ошади, - дейилган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0