Жамият

Туркия ва Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида авиақатновлар тикланмоқда

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Фотобанкка ўтишМеждународный аэропорт имени Ататюрка
Международный аэропорт имени Ататюрка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2021
“Тошкент-Истанбул” йўналишидаги авиақатновлар талаб ва вазиятдан келиб чиқиб 10 июндан босқичма-босқич тикланади.
ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Туркия Республикасида эпидемиологик вазият барқарорлашаётгани инобатга олиниб, республиканинг ушбу давлатдаги Бош консулхонаси қуйидагиларни маълум қилди:
- Истанбул билан Фарғона, Урганч ва Самарқанд ўртасида авиақатновлар 3 июндан босқичма-босқич тикланади;
- Туркияга сайёҳлар учун мўлжалланган чартер рейслар 5 июндан босқичма-босқич тикланади;
Turkish Airlines выполнила первый рейс из Стамбула в Ургенч - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2021
Иқтисод
Турк ҳаво йўллари Урганчга илк парвозини амалга оширди
- Тошкент-Истанбул йўналишидаги авиақатновлар талаб ва вазиятдан келиб чиқиб 10 июндан босқичма-босқич тикланади;
Сўнгги 14 кун давомида Туркияда бўлган ва ушбу мамлакат орқали Ўзбекистонга кириб келаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг уй ёки меҳмонхонада карантинда бўлиш тартиби бекор қилинди.
Ўзбекистон Республикасига келиш учун авиақатновга рўйхатдан ўтишдан олдин сўнгги 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус инфекциясига фақат ПЦР орқали текширилиб, манфий кўрсаткичга эга, деб топилган маълумотномани тақдим этиш талаби сақланиб қолади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала