Афғонистонда жангарилар тўйдан қайтаётган беш кишини ўлдирди

© AP Photo / RODRIGO ABDАфганская полиция
Афганская полиция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2021
Oбуна бўлиш
Пағман туманида жангарилар тўй маросимидан қайтаётган кишиларни ўғирлаб кетган, сўнгра ўлдирган.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Афғонистонда жангариларнинг қуролли ҳужуми оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий Tolo News телеканали полиция маълумотларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Полиция хабарига кўра, Пағман туманида қуролланган шахслар тўй маросимидан қайтаётган кишиларни ўғирлаб кетган, сўнгра ўлдирган. Телеканал хавфсизлик органидаги манбасига таянган ҳолда ўлдирилганлар орасида можаҳедларнинг собиқ қўмондони бўлганини маълум қилмоқда. Қолган қурбонлар унинг қариндошлари бўлган.
Автомат в руках члена незаконного вооруженного формирования - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2021
“Толибон”* Афғонистон қўшниларини ўз ҳудудига хорижий базаларни жойлаштирмасликка чақирди
Полиция ҳодисада “Толибон”* радикал ҳаракати жангариларини айбламоқда. Толиблар ҳозирча бунга муносабат билдирмаган.
* Россия ва қатор давлатларга тақиқланган террорчилик ташкилоти
Янгиликлар лентаси
0