Спорт

Боксчи Шоҳжаҳон Эргашев танзаниялик рақибини муддатидан аввал таслим этди

© Пресс-служба НОКБоксер Шохжахон Эргашев
Боксер Шохжахон Эргашев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2021
Шоҳжаҳон Эргашев техник нокаут билан ғалабасини нишонлади.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Тошкентда профессионал бокс кечаси ташкил этилди. Кечанинг асосий жанги Шоҳжаҳон Эргашев ва танзаниялик Салиму Женго ўртасида бўлиб ўтди.
Ўзбекистонлик боксчи биринчи раундда кучли зарбалари билан рақибини мувозанатни йўқотишига эришди. Ҳакам ҳисобни очди ва дарҳол техник нокаутни қайд этди.
Шундан сўнг тортишув юзага келди. Ҳар иккала боксчи жангни давом эттиришга тайёрлигини билдирди ва буни ҳакамдан талаб қилишди.
Бироқ ҳакам ўз қарорини ўзгартирмади ва натижада Шоҳжаҳон Эргашев техник нокаут билан ғалабасини нишонлади.
Жангдан сўнг Шоҳжаҳон инстаграмдаги саҳифасида ҳакамнинг қароридан рози эмаслиги ҳақида ёзди.
Шунингдек, ушбу кечада ўзбекистонлик боксчилар Улуғбек Ҳақбердиев, Жамшидбек Нажмиддинов, Ботиржон Зокиров ва Асрорбек Раҳимов рейтинг жангларини муваффақиятли ўтказишди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала