Ҳодисалар

Бухорода ўзгага ОИВ инфекциясини юқтирган аёлга қарши жиноий иш очилди

CC0 / Unsplash / gbarkz / Силуэт женщины
Силуэт женщины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2021
34 ёшли аёл ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахс сифатида рўйхатга олинган. Шунга қарамасдан у билан ҳимоя воситасиз жинсий алоқада бўлган.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Бухоро вилояти Жондор туманида ОИВ инфекциясини била туриб, ўзгага юқтирган аёл аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, Вобкент туманида яшовчи 34 ёшли С.Д. исмли аёл 2019 йилнинг май ойидан бери ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахс сифатида вилоят ОИТСга қарши курашиш Маркази томонидан рўйхатга олинган. Аёл бир неча маротаба ёзма равишда касалликни бошқаларга юқтирмаслик ҳақида огоҳлантирилган.
Силуэт женщины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2021
Ҳодисалар
Бухорода аёлларга қасддан ОИВ вирусини юқтирган йигит қўлга олинди
Ўтказилган тезкор тадбирда у шунга қарамасдан, Жондор тумани Далмунобод маҳалласидаги хонадонлардан бирида фуқаро С.Ш. билан ҳимоя воситасиз жинсий алоқада бўлгани аниқланган.
Аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 113-моддаси 4 қисми (Таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) билан жиноят иши очилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала