Спорт

ЧМ-22 саралаши: Ўзбекистон Яман устидан ғалаба қозонди

© Ассоциация футбола УзбекистанаЖалолиддин Машарипов
Жалолиддин Машарипов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2021
Ўйиндаги ягона голга Жалолиддин Машарипов муаллифлик қилди.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Футбол бўйича Жаҳон Чемпионати—2022 саралаши доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Яманга қарши ўйнади.
Баҳсда ҳисобни Ўзбекистон 19-дақиқада очди. Рақибнинг жарима майдончаси ичида ишлатган қўполлиги эвазига пенальти белгиланди. Жалолиддин Машарипов уни моҳирлик билан ижро этиб, “оқ бўриларни” олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлим кескин босимларсиз ўтди ва дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди.Фақатгина 81-дақиқага келиб, Яман дарвозасига яна пенальти белгиланганди. Аммо Одил Аҳмедов жарима зарбасини ноаниқ амалга оширди.
Шу тариқа Ўзбекистон Яман устидан кичик ҳисобда устун келди.
Ушбу ғалабадан кейин Вадим Абрамов шогирдларининг очколари сони 15 тага етди.
Эслатиб ўтамиз, олдинги ўйинда “оқ бўрилар” Сингапурни йирик ҳисобда мағлуб этган эди. Энди Ўзбекистон 15 июнь куни Саудия Арабистони билан қаршилашади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала