Ноёб Катта Лангар Қуръони Ўзбекистонда реставрация қилинди

© Мухаммад АлиВ Узбекистане завершили реставрацию фрагмента уникального рукописного Корана
В Узбекистане завершили реставрацию фрагмента уникального рукописного Корана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2021
Oбуна бўлиш
Саида Мирзиёева раҳбарлигида Катта Лангар Қуръони саҳифалари реставрация қилинди.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Ўзбекистонда сақланиб келинаётган VIII асрга оид Катта Лангар Қуръони саҳифалари Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева бошчилигида реставрация қилинди.
Катта Лангар Қуръонини реставрация қилиш ишлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасининг реставрация лабораториясида олиб борилган. Жараёнда Лувр музейи реставраторлари Аксел Дело ва Ауреля Стрери, Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасининг мудири Камолиддин Маҳкамов ва кутубхонанинг етакчи мутахассиси, реставратор Саидраҳмат Икромов, Ўзбекистон миллий кутубхонаси консервация ва реставрация бўлими бош мутахассиси Шуҳратиллоҳ Пўлатов, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг Маданий ҳамкорлик бўлими бошлиғи Бобур Мирзо Саёмов иштирок этган.
© Мухаммад АлиВ Узбекистане завершили реставрацию фрагмента уникального рукописного Корана
В Узбекистане завершили реставрацию фрагмента уникального рукописного Корана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2021
В Узбекистане завершили реставрацию фрагмента уникального рукописного Корана
Реставрация уч босқичда амалга оширилди. Лойиҳага таклиф қилинган франциялик мутахассислар унинг 3-босқичи учун салкам 15 ой деганда Тошкентга қайтиб келиб, махсус пресс остида турган Катта Ланган Қуръони саҳифалари реставрациясини якунлашди.
© Мухаммад АлиВ Узбекистане завершили реставрацию фрагмента уникального рукописного Корана
В Узбекистане завершили реставрацию фрагмента уникального рукописного Корана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2021
В Узбекистане завершили реставрацию фрагмента уникального рукописного Корана
Жамғарма бошқарув раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева қадимий мусҳаф эндиликда яна кўп асрлар бутун инсониятнинг маънавий бойлиги бўлиб қолишини таъкидлаган.
© Мухаммад АлиВ Узбекистане завершили реставрацию фрагмента уникального рукописного Корана
В Узбекистане завершили реставрацию фрагмента уникального рукописного Корана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2021
В Узбекистане завершили реставрацию фрагмента уникального рукописного Корана
"Катта Лангар Қуръони саҳифалари яна кўп асрлар нафақат биз – ўзбекистонликлар, балки бутун дунё мусулмонлари, бутун инсониятнинг маънавий бойлиги бўлиб хизмат қилади, деган умиддамиз.
Саида Мирзиёева
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари
Маълумот учун, реставрация ишлари 2019 йилда бошланган эди. Катта Лангар Қуръони .Бугунги кунда Ўзбекистонда Катта Лангар Қуръони қўлёзмасининг 17 та саҳифаси мавжуд. Мусҳаф VIII асрда битилган деб ҳисобланади, унинг чарм муқоваси XIV асрга тегишли. Арабий ёзув усулларининг энг қадимий турларидан бўлган кўфий-ҳижозий хатида битилган қўлёзма ошланган бузоқ териси – пергаментга муҳрланган. Саҳифаларнинг ўртача ҳажми – 53х35 см.
Янгиликлар лентаси
0