Сиёсат

Олег Мальгинов фуқароларни Россия куни билан қутлади

© Рамиз БахтияровПосол РФ в Узбекистане Олег Мальгинов
Посол РФ в Узбекистане Олег Мальгинов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2021
Элчининг сўзларига кўра, коронавирус пандемиясига қарамасдан, Россия ва Ўзбекистон бугун барча жабҳаларда икки томонлама ҳамкорликни максимал кенгайтирмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов барча фуқароларни, жумладан, республика ҳудудида яшаётган ватандошларни Россия куни билан муборакбод этди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар бермоқда.
“Бугунги айёмни меҳмондўст ўзбек заминида нишонлаётганимдан ғоят шодман. Ишончи комилки, байрамни биз билан минглаб бу ерда хизмат вазифаси билан бўлиб турганлар ва яшаётган Россия фуқаролари, миллион сонли ватандошларимиз диаспораси ва шунчаки Россиянинг минглаб дўстлари баравар нишонламоқда”, - деди Россия элчиси.
Дипломатнинг сўзларига кўра, коронавирус пандемиясига қарамасдан, Россия ва Ўзбекистон бугун барча жабҳаларда икки томонлама ҳамкорликни максимал кенгайтириб, ривожлантирмоқда – сиёсат ва иқтисодиётдан тортиб, энергетика, таълим ва илм-фангача.
Россия ва Ўзбекистон куни кеча ниҳояланган Петербург халқаро иқтисодий форум доирасида энергетика, кимёвий саноат, республика транспорт инфратузилмасини яхшилашга қаратилган салмоқли битимлар тузди.
Олег Мальгинов
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси
Россия элчиси сўзларининг тасдиғиси сифатида куни кеча Челябинскда икки томонлама “Россия-Ўзбекистон: ўзаро фойдали ҳамкорликдан стратегик иттифоқчиликкача” форуми муваффақиятли бўлиб ўтганини келтирди. Қолаверса, 16-17 июнь кунлари Татаристон раҳбари Рустам Минниханов “Татаристон-Ўзбекистон” бизнес форумида иштирок этиш учун мамлакатга ташриф буюради.
Дипломат жорий йилда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Россияга расмий ташрифи доирасида Иккинчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтиши ва бу ҳам ўз навбатида икки мамлакат минтақаларнинг тўғридан-тўғри муносабатларига ижобий туртки беришини урғулади.
Торжества в честь дня рождения Александра Пушкина в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2021
Маданият
Олег Мальгинов: Рус тили ўзбек маданиятини жаҳонга тарқатишда ёрдам берди
Табрик сўзининг якунида Мальгинов Россия ва Ўзбекистонга фаровонлик ва равнақ тилади.
12 июнь Россиянинг асосий давлат байрамларидан бири саналади – Россия куни. Бу айём Россия бўйлаб кенг нишонланади ва дам олиш кунидир.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала