Ўзбекистон пандемиянинг учинчи тўлқинига дуч келган Афғонистонга ёрдам кўрсатди

© Пресс-служба МИДУзбекистан передал Афганистану 1000 кислородных баллонов.
Узбекистан передал Афганистану 1000 кислородных баллонов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2021
Oбуна бўлиш
Афғонистон вакиллари Ўзбекистон президентига кўрсатаётган доимий эътибор ва ғамхўрлиги учун самимий миннатдорлик билдирди.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. 11 июнь куни Афғонистоннинг Ҳайратон шаҳрида афғон томонига 1000 дона кислород баллонларидан иборат гуманитар юкни топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
“Ушбу инсонпарварлик ёрдами пандемиянинг учинчи тўлқинига дуч келган қардош Афғонистон ҳукуматининг мурожаатига биноан амалга оширилди”, - дейилган хабарда.
Маросимда сўзга чиққан Афғонистон вакиллари Ўзбекистон президентига кўрсатаётган доимий эътибор ва ғамхўрлиги учун самимий миннатдорлик билдирди. Айниқса, президент Шавкат Мирзиёев Афғонистон ҳукуматининг фавқулодда гуманитар ёрдам кўрсатиш ҳақидаги илтимосига жавоб берган биринчи раҳбар бўлганини алоҳида қайд этдилар.
© Пресс-служба МИДУзбекистан передал Афганистану 1000 кислородных баллонов.
Узбекистан передал Афганистану 1000 кислородных баллонов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2021
Узбекистан передал Афганистану 1000 кислородных баллонов.
Балх вилояти губернатори Фарҳод Азимий Ўзбекистон томонидан кўрсатилаётган ёрдам Афғонистон халқига чинакам биродарлик муносабатининг ёрқин намунаси эканлигини таъкидлади.
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ўз нутқида озиқ-овқат ва дори-дармонлар Афғонистонга пандемияга қарамай узлуксиз равишда Ўзбекистон-Афғонистон чегараси орқали етказиб берилаётганлигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил январь ойида президент Шавкат Мирзиёевнинг шахсий кўмаги остида афғонистонлик шифокорларнинг Ўзбекистондаги клиникаларда пандемияга қарши курашиш бўйича мамлакатимиз тажрибаси билан танишишлари учун ўқувлар ташкил этилган эди.
Янгиликлар лентаси
0