Туризм

Қўқонда Туркий кенгаш туризм вазирларининг VI йиғилиши бўлиб ўтади

© МИД КазахстанаФлаги стран Тюркского совета
Флаги стран Тюркского совета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2021
Йиғилишда Кенгашга аъзо давлатларда туризм соҳасининг пандемиядан кейинги тикланиши муҳокама қилинади.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. 23-24-июнь кунлари Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида Туркий кенгаш туризм масалалари вазирларининг VI йиғилиши ва Туризм бўйича ишчи гуруҳнинг ХV йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, режалаштирилган йиғилиш Ўзбекистоннинг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо бўлганидан кейинги вазирлар даражасидаги биринчи тадбир ҳисобланади.
В Баку в рамках Тюркского Совета состоялось заседание в сфере медиа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2021
Дунёда
Ўзбекистон медиа вакиллари Туркий Кенгаш давлатлари йиғилишида иштирок этди
Йиғилишда Кенгашга аъзо давлатларда туризм соҳасининг пандемиядан кейинги тикланиши, “Табаррук зиёрат” лойиҳасини амалга ошириш ҳамда аъзо давлатларнинг йирик шаҳарлари ўртасида халқаро авиарейсларни тиклаш каби муҳим масалалар муҳокама қилинади.
Шу билан бирга, хорижий иштирокчилар туризм соҳасидаги истиқболли лойиҳалар, зиёрат туризм имкониятлари, Фарғона вилоятининг ҳунармандчилик, экотуризм ва гастрономик салоҳияти билан таништирилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала