Сиёсат

Раҳмонбек Усмонов Тошкент метрополитени раҳбари бўлди

© Пресс-служба МинтрасаРахманбек Усманов стал начальником метрополитена Ташкента.
Рахманбек Усманов стал начальником метрополитена Ташкента. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2021
Пойтахт метрополитенига янги раҳбар тайинланди. Бу лавозимни Тошкентнинг собиқ ҳокими эгаллади.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Раҳмонбек Усмонов “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси ўринбосари – “Тошкент метрополитени” УК бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
У ушбу лавозимда 2016 йил октябридан бери пойтахт метрополитенига раҳбарлик қилиб келаётган Ойбек Худойқуловни алмаштирди.
Усмонов 2011 йилдан 2018 йил апрелига қадар Тошкент шаҳри ҳокимини лавозимида меҳнат қилган.
У 2018 йил апрелидан Автомобил транспорти агентлиги (айни пайтда тугатилган) раҳбарининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган, ўша йил октябр ойидан Юнусобод тумани ҳокими лавозимида иш бошлаган эди.
Усмонов 2021 йил январидан транспорт вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала