Россия

Россияда COVID-19 билан касалланиш кескин кўпаймоқда

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишГоспиталь для больных COVID-19
Госпиталь для больных COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2021
Россияда 15 февралдан буён энг юқори кўрсатгич қайд этилди. Бир кунда 13 мингдан зиёд кишида коронавирус қайд этилди.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Россияда ўтган кун давомида 13 510 та коронавирус билан касалланишнинг янги ҳолатлари аниқланди. Бу 15 февралдан буён энг юқори кўрсатгич.
Аниқланган касалланиш ҳолатларининг энг юқори ҳиссаси Москва шаҳри (6701), Москва вилояти (889) ва Санкт-Петербургга (867) тўғри келмоқда.
Кеча 9 986 киши коронавирусдан тузалган. Шу билан бирга, 399 бемор вафот этган.
Пенсионер, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2021
Россия
Москвада COVID-19 га қарши эмланган кексалар рағбатлантирилади
Москва мэри Сергей Собянин шаҳарда эпидемиологик вазият оғирлаётганини билдириб, локдаун жорий этиш режалаштирилмаётганини айтди. У москваликлар ва шаҳар меҳмонларини Роспотребнадзор талабларига риоя қилишга чақирди. Собяниннинг сўзларига кўра, эмланиш пандемияни енгешнинг йўлидир. Шу боис у аҳолидан эмланишни ортга сурмасликни сўради.
Коронавирус пандемияси бошлангандан буён Россияда 5,1 миллиондан зиёд киши вирус юқтириб олган. Шулардан 4,7 миллиондан ортиғи шифо топган. Жами 126 073 та ўлим ҳолати қайд этилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала