Иқтисод

Сенат: “Uzbekistan Airways” чипталари нархи ўртача 36 фоиздан 148 фоизгача қиммат

© Sputnik / Александр Кряжев / Фотобанкка ўтишГражданка Узбекистана в новосибирском аэропорту Толмачево
Гражданка Узбекистана в новосибирском аэропорту Толмачево - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2021
“Uzbekistan Airways” авиачипталари бошқа авиакомпанияларникига нисбатан ўртача 36 фоиздан 148 фоизгача қиммат эканини аниқланди.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Сенатор сўровига асосан Монополияга қарши курашиш қўмитаси “Uzbekistan Airways” компаниясининг авиачипталар ва авиаташиш хизматларини ўрганди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.
Ўрганиш натижаларига кўра, авиакассаларда “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамияти томонидан маҳаллий ва халқаро йўналишларда мавжуд барча тарифлар ҳақидаги маълумотлар истеъмолчиларга тўлиқ етказилмаган.
Шунингдек, авиакомпания Тошкент-Москва бир томонлама йўналишда чипталар “багажсиз эконом” синфида 131 евродан 211 еврогача, “эконом” синфида 145 евродан 335 еврогача, бизнес-синфда 642 евродан 862 еврогача этиб белгилаган бўлса-да, арзон нархлардаги авиачипталарни сотувга чиқармаган.
Граждане Узбекистана в аэропорту - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2021
Жамият
“Нега қиммат”: сенаторлар авиачипталар нархи юзасидан МҚКҚга сўров юборди
Бундан ташқари, ўрганишлар давомида компания маҳаллий йўналишлар учун белгиланган нархлар бошқа давлатлардаги нархлардан қимматлиги, хусусан, “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан белгиланган нархлар хорижий авиакомпанияларнинг нархларидан ўртача 36 фоиздан 148 фоизгача юқори эканлиги маълум бўлди.
“Тошкент-Урганч (учиш вақти 1 соат 15 минут) йўналиш бўйича “багажсиз эконом” синфидаги чипта нархи ўртача 41 евро этиб белгиланган. Ҳудди шу хизмат Россияда (Санкт-Петербург-Москва – йўналиши 1 соат 30 минут) ўртача 27 еврони ташкил этади. Бундан кўриш мумкинки, “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан парвоз учун белгиланган нарх 56 фоизга қиммат. “Uzbekistan Airways” АЖнинг ушбу йўналиш бўйича “эконом” синфидаги авиачипта нархи Қозоғистондаги авиакомпаниядаги нархлардан 40 фоизга, Туркиядаги авиакомпания нархларидан эса 146 фоиз қиммат эканлиги аниқланди” – дейилади хабарда.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ушбу муаммоларни бартараф этиш ва келгусида фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида Транспорт вазирлигига бир қатор таклифлар юборган.
Билдирилган таклифларнинг ижро этилиши Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси томонидан назоратга олинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сенаторлар авиачипталар нархининг қимматлиги бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитасига сўров юборгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала