Иқтисод

“UzAuto Motors” Тожикистонда ўз автомобилларини йиғишни йўлга қўяди

© FOTO / ASKAR YACUBOV Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс
Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2021
Ўзбекистон Тожикистонда ўз автомобилларини йиғишни йўлга қўяди. “Auto Motors Tadjikistan” қўшма корхонаси ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. “UzAuto Motors” Тожикистонда автомобиль йиғишни йўлга қўяди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тожикистоннинг Бохтар шаҳрида бўлиб ўтган биринчи Ўзбекистон – Тожикистон ҳудудлараро инвестициявий форумида “UzAuto Motors” АЖнинг енгил автомобилларини ишлаб чиқариш "Auto Motors Tadjikistan" қўшма корхонасини ташкил этиш бўйича битим имзоланган.
В Таджикистане состоялся 1-й Узбекско-таджикский межрегиональный инвестиционный форум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2021
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 730 млн долларлик шартномалар имзоланди
Мазкур лойиҳа 2021 йилнинг 21 апрель куни Тожикистон саноат ва янги технологиялар вазири – Шерали Кабирнинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган.
Унга кўра, 5-7 май кунлари “Ўзавтосаноат” АЖ томонидан ишчи гуруҳ Тожикистонда бўлиб, ҳамкор “АлюминСохтмон” компаниясининг ишлаб чиқариш қувватини ўрганиб, қўшма корхона яратиш бўйича музокаралар олиб бориб қайтган.
Умумий қиймати 2 млн долларни ташкил қилган лойиҳанинг дастлабки босқичида ишлаб чиқариш ҳажми 10 000 дона транспорт воситасини ташкил этади. Келгусида уни 35 000 донага ошириш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала