Ҳодисалар

Андижонда она ўғлини калтаклаб, тиланчилик қилишга мажбурлаётгани айтилмоқда

© МНОРебенок
Ребенок - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2021
Видеода боланинг танасида, юзида жароҳатлари борлиги кўрсатилган. Қўлидаги жароҳатга қизиб турган дазмол босилгани айтилган.
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида аёл ўз ўғлини калтаклаб, тиланчилик қилишга мажбурлаб келгани айтилган видео тарқалди.
Видеода бола кўчада тиланчилик қилишга унинг онаси мажбурлашини айтади. Боланинг танасида, юзида жароҳатлари борлиги, хусусан, қўли тош билан урилгани, қизиган дазмол босилгани айтилган ва жароҳатланган жойлари кўрсатилган.
© YouTube / Шухрат МусаевАндижонда она ўғлини калтаклаб, тиланчилик қилишга мажбурлаб келгани айтилмоқда
Андижонда она ўғлини калтаклаб, тиланчилик қилишга мажбурлаб келгани айтилмоқда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2021
Андижонда она ўғлини калтаклаб, тиланчилик қилишга мажбурлаб келгани айтилмоқда
Бош прокуратура матбуот хизмати воқеага муносабат билдириб, ушбу ҳолатни Андижон вилояти прокуратураси ўрганаётганини маълум қилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала