Дунёда

Байден G7 саммитида қироллик қоидаларини бузди

© REUTERS / POOLПрезидент США Джо Байден нарушил королевский протокол на саммите "Группы семи" (G7) в британском Корнуолле
Президент США Джо Байден нарушил королевский протокол на саммите Группы семи (G7) в британском Корнуолле
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2021
Қироллик протоколига кўра, Британиядаги барча тантанали ва расмий тадбирларга меҳмонлар қироллик оиласидан олдин келишлари шарт.
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден Корнуолл графлигидаги "Катта еттилик" (G7) саммитида қироллик протоколини бузди. Бу ҳақда “Daily Mail” ва “Mirror” нашрлари хабар бермоқда.
Қироллик протоколига кўра, Британиядаги барча тантанали ва расмий тадбирларга меҳмонлар қироллик оиласидан олдин келишлари шарт. Аммо Байден ва унинг рафиқаси Жилл тадбирга Британия қироличаси Елизавета II дан кейин 5 дақиқа ўтиб келган. Қиролича билан шаҳзодалар Чарлз ва Уилям ҳамда уларнинг рафиқалари Камилла Паркер Боулз ва Кейт Миддлтон ҳам келган.
Бывший президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2021
Дунёда
Трамп: Россия ва Хитой Байден устидан очиқчасига кулмоқда
Журналистларнинг қайд этишича, Америка президенти кечикиб келишидан қиролича норозилик билдирмаган ва меҳмонлар билан хушмуомала бўлган.
Байден АҚШ президенти сифатида илк хорижий сафарга чиққан. У 10 июнь куни Англиянинг Карбис-Бэй шаҳрига ташриф буюриб, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон билан учрашди. 13 июнь куни Байден Брюсселга НАТОга аъзо мамлакатлар саммитига боради. 16 июнь куни Швейцарияда АҚШ етакчисининг Россия президенти Владимир Путин билан учрашуви режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала