Евро-2020: Даниянинг асосий футболчиси майдонда ҳушидан кетди

© REUTERS / HANNAH MCKAYКристиан Эриксен
Кристиан Эриксен  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2021
Oбуна бўлиш
Копенгагенда ўтган ўйинда Дания ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен кутилмаганда майдонга йиқилиб тушди.
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Футбол бўйича Европа чемпионати гуруҳ босқичи 1-тури доирасида Дания ва Финляндия терма жамоалари ўзаро куч синашди.
Копенгагенда ўтган ўйинда кутилмаган нохуш ҳолат содир бўлди. Ҳеч қандай тўқнашувсиз ўйиннинг 43-дақиқасида Дания ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен кутилмаганда майдонга йиқилиб тушди. Футболч ўнг қанотдан олдинга қараб ҳаракатланаётган вақтда мувозанатни йўқотиб, ҳушидан кетди.
© REUTERS / WOLFGANG RATTAYКристиан Эриксен
Кристиан Эриксен - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2021
Кристиан Эриксен
Жамоадошлари унинг тили орқага кетиб қолишининг олдини олишга ҳаракат қилишди. Шундан сўнг шифокорлар дарҳол майдонга чақирилди, Дания терма жамоаси шифокорларидан ташқари, реанимация гуруҳи ҳам жалб қилинди. Тиббий ёрдам тўғридан-тўғри майдонда кўрсатилди.
© AFP / FRIEDEMANN VOGELФутболисты сборной Дании
Футболисты сборной Дании - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2021
Футболисты сборной Дании
Дания терма жамоаси футболчилари тафсилотлар камераларга тушмаслиги учун жонли девор ясади. Реанимация муолажаси муваффақиятли якунлангач, Эриксен майдондан олиб чиқиб кетилди.
© AFP / FRIEDEMANN VOGELФутболист Кристиан Эриксен
Футболист Кристиан Эриксен - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2021
Футболист Кристиан Эриксен
Кристиан ҳозир касалхонада ва унинг аҳволи барқарорлашган. У ўзи нафас олмоқда ва гапирмоқда.
Бу воқеа бутун футбол олами ва мухлисларни ларзага солди. Дунёнинг барча жамоалари ва футбол юлдузлари Кристианга соғлиқ тилайди. Унинг яқинлари ва оила аъзоларига далда беришди.
Ушбу ҳодиса сабаб Евро-2020 доирасидаги Дания – Финландия ўйини икки соатга вақтинча тўхтатилди. Ўйин қайта тиклангандан кейин Дания 0:1 ҳисобда имконият финнларга бой берди.
Жалолиддин Машарипов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2021
ЧМ-22 саралаши: Ўзбекистон Яман устидан ғалаба қозонди
Янгиликлар лентаси
0