Дунёда

Германия Telegramʼни катта миқдорда жаримага тортиши мумкин

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Фотобанкка ўтишЛоготип мессенджера Telegram на экране планшета.
Логотип мессенджера Telegram на экране планшета. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2021
Германияда ижтимоий тармоққа қатор талаблар қўйилган. Ҳозирда уни жарима тортиш бўйича иккита суд иши кўриб чиқилмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Германия Федератив Республикаси Telegramʼдан “қонунга бўйсунишни” талаб қилди. Бу ҳақда “Spiegel” нашри хабар бермоқда.
Мазкур талаб доирасида ушбу мессенжер фойдаланувчиларининг маълумотлари терговчиларга тақдим этилиши ҳамда жиноятчиликка дахлдор контент зудлик билан йўқ қилиб борилиши даркор.
Мессенджер Telegram может быть заблокирован Роскомнадзором - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2019
Иқтисод
АҚШ ҳукумати Telegram криптовалютасини таъқиқлади
Ҳозирда Германия Адлия вазирлиги бошқармаси Telegramʼни жарима тортиш бўйича иккита суд ишини кўриб чиқишни бошлаган. Компания ҳукумат билан мулоқотни йўлга қўйиш учун ваколатли кишисини тайинламагани ҳамда Германиядаги жиноятчиликка дахлдор материаллар устидан қонунда кўзда тутилган шикоят аризасини беришни таклиф қилмагани жавобгарликка тортилишнинг асосий сабаби бўлган.
Таъкидланишича, жарима миқдори 55 миллион еврогача бўлиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала