Жамият

Волонтёрлар ва фаоллар Тошкент вилоятида 40 гектар майдонни чиқиндилардан тозалашди

© Пресс-служба хокимията Ташкентской областиЭко-акция прошла в Ташкентской области
Эко-акция прошла в Ташкентской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2021
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чимён ҳудуди ва Туябўғиз сув омбори атрофини чиқиндилардан тозалаш ишларида 500 нафардан ортиқ кўнгиллилар, айниқса, ёшлар фаоллик кўрсатишди
ТОШКЕНТ, 13 июн - Sputnik. Бугун Тошкент вилоятида бўлиб ўтган "Табиат — ҳаммамиз учун" экологик акциясида волонтерлар ва фаоллар 40 гектар майдонни чиқиндилардан тозалашди.
Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати вакили хабар берди.
"Тошкент вилояти бўйича ташкил этилган “Табиат — ҳаммамиз учун” экологик акцияси юзлаб ҳудуд фаоллари, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари бир мақсадда бирлаштирди. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чимён ҳудуди ва Туябўғиз сув омбори атрофининг 40 гектарга яқин ҳудудини чиқиндилардан тозалаш ишларида 500 нафардан ортиқ кўнгиллилар, айниқса, ёшлар фаоллик кўрсатишди. Ушбу акциядан кўзланган асосий мақсад сайёрамиз тозалигига ҳисса қўшиш, экомаданиятни ўстиришдан иборат", - деди ҳокимлик матбуот-хизмати вакили.
Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши ҳамкорлигидa ўтказилган тадбирда автомобиль йўллари атрофи, сув бўйи ва дарахтзорларда кенг кўламли тозалаш, чиқиндиларни йиғиш, атроф-муҳитни тартибга келтириш ишлари амалга оширилди.
Яқинда Эверест чўққисини забт этган "Ўзбекистон ифтихори" унвони соҳиби Сергей Денисенко, ОАВ вакиллари ушбу эко-акцияда иштирок этишди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала