Дунёда

АҚШ Марказий Осиёда энг йирик ҳарбий базани қуришни режалаштирмоқда

© Sputnik / Владимир Вяткин / Фотобанкка ўтишАмериканские солдаты
Американские солдаты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2021
Америка навбатдаги бор Марказий Осиёда қурилажак ҳарбий база ҳақида маълум қилди: объект қаерда бунёд этилиши мумкин?
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Марказий Осиёдаги мамлакатлардан бирида америка ҳарбий базаси қурилиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистонга ташрифи давомида АҚШнинг Афғонистонда тинчликни қарор топтириш бўйича махсус вакили Залмай Халилзод баёнот берди.
Унинг сўзларига кўра, Вашингтон айни вақтда региондаги бошқа давлатлар билан биргаликда америка ҳарбийлари Афғонистондан олиб чиқилгач, у ерда стабил вазиятни қўллаб-қувватлаш ва терроризмга қарши курашга йўналтирилган чораларни ишлаб чиқиш хусусида музокаралар олиб бормоқда.
Вертолеты коалиции НАТО в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ Афғонистондан қўшинларнинг ярмидан кўпи чиқарилгани ҳақида баёнот берди
"Ҳозирда музокара жараёнидамиз. Шуни айтиш лозимки, музокаралар позитив, умидворлик руҳида кечди", - дея қайд этди Халилзод.
У МО вакиллари билан Афғонистондаги иқтисодий ва гуманитар, шунингдек, хавфсизлик соҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган шарт-шароитлар ҳақида гаплашганини таъкидлаб ўтди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев ва Халилзод икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Давлатлар вакилларининг фикрига кўра, бу Афғонистонда тинчликни таъминлаш ва террористик хуружларнинг олдини олишга ҳисса қўшади. "АҚШ Қозоғистоннинг ишончли шеригидир. Биз турли соҳаларда, шу жумладан савдо-сотиқ ва иқтисодиёт соҳасида фаол ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз", - деди Токаев.
Автомат в руках члена незаконного вооруженного формирования - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
“Толибон”* Афғонистон қўшниларини ўз ҳудудига хорижий базаларни жойлаштирмасликка чақирди
Аввалроқ Америка расмийлари Тожикистонда ҳарбий база қуриш имкониятини кўриб чиқаётгани маълум бўлган эди. Бу маълумот АҚШ Пиёда қўшинлари муҳандислик корпуси аризасида кўрсатиб ўтилган эди.
Ҳужжатда қайд этилишича, Вашингтон Марказий Осиё ва Яқин Шарқнинг 20та мамлакатида кенг инфратузилмали ҳарбий базаларни ташкил этишни режалаштирмоқда. Объектлар таркибидан аэропортлар, автомобил йўллари, касалхоналар, электр станциялари, сув қувур тармоқлари ва бошқа кўплаб инфратузилмалар ўрин олади.
АҚШ ҳукумати бундан олдин ҳам кўплаб маротаба бу сингари режалар ҳақида эълон қилган, аммо улкан режалар амалга ошмасдан қолаверган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала