Иқтисод

Бизнес юритиш учун Ўзбекистоннинг энг қулай ва ноқулай ҳудудлари маълум бўлди

© pixabayМужчина сидит у компьютера
Мужчина сидит у компьютера - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2021
Бизнес юритиш бўйича олдинда Тошкент шаҳри, энг орқада эса Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятлари.
ТОШКЕНТ, 14 июн – Sputnik. Ўзбекистон Иқтисодий изланишлар маркази (CERR) 2020 йилда турли вилоят ва туманларда бизнес юритиш учун шароитлар нақадар қулай ёки ноқулай бўлганига баҳо берилди. Изланишлар Бизес Индикатор (Business Indicator) онлайн платформаси орқали амалга оширилди.

Бизес Индикаторни ҳисоблашда - ташкилотлар томонидан тақдим этилган 25 пунктдан иборат кўрсаткич ҳамда 4 йўналиш бўйича тадбиркорлар орасида ўтказилган сўровга асосланган.

Тадқиқот натижаларига кўра, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича вилоят ва туманларидаги шаҳарлар рейтинги тузилган.
© CERRТадбиркорлик ривожлангани бўйича ҳудудлар рейтинги
Тадбиркорлик ривожлангани бўйича ҳудудлар рейтинги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2021
Тадбиркорлик ривожлангани бўйича ҳудудлар рейтинги
Тадбиркорликни ривожлантиришнинг энг юқори даражаси - Тошкент шаҳрида қайд этилган - 7,8 балл. Энг паст кўрсаткичлар эса Қашқадарё - 4,5 балл, Сурхондарё - 4,5 балл ва Самарқанд - 4,6 балл вилоятларида қайд этилган.
Туманлар орасида эса, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича энг юқори баллар - Бектемир (9,0 балл), Мўйноқ (8,9 балл), Қўрғонтепа, Яккасарой ва Кармана (8,4 балл) туманларида қайд этилган.
Энг паст ўринлар эса - Бахмал (6,3 балл), Бувайда (6,4 балл), Тупроққалъа, Учкўприк, Самарқанд, Бекобод ва Янгийўл туманларида (6,5 балл) қайд этилган.
© CERRТадбиркорлик ривожлангани бўйича туманлар рейтинги
Тадбиркорлик ривожлангани бўйича туманлар рейтинги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2021
Тадбиркорлик ривожлангани бўйича туманлар рейтинги
Ҳисоботда айтилишига кўра, 2019 йилга нисбатан 2020 йилда Ўзбекистон бизнес юритиш борасида сезиларли ютуқларга эришган. Хусусан:
тадбиркорларга тегишли бўлган кўчмас мулкка зарар етказиш ҳолатлари сони 13 баробарга камайди - 96 ҳолат (2019 йилда - 1260 та);
тадбиркорларга берилган кредитлар бўйича фоизлар учун компенсация миқдори 3 баробар ўсди - - 2,8 трлн.сўм (2019 йилда 855 млрд. сўм);
сўнгги уч йил мобайнида узлуксиз фаолият юритаётган тадбиркорлар сони 32,5% га ошди;
тадбиркорлар иштирокида хўжалик ва маъмурий судларда кўриб чиқилган низолар 44% га камайган - 97,6 минг низо. (2019 йилда 173,3 минг);
тадбиркорлик субъектларини текширишлар сони 8,5% га камайди - 52,3 минг текширув. (2019 йилда - 57,2 минг текширув ўтказилган).
Шунингдек, 25 минг нафар тадбиркорлар орасид ўтказилган сўровда маълум бўлишича, 2020 йилда (2019 нисбатан) банк хизматлари сифати яхшиланган ҳамда бизнес вакилларининг давлат органларига ишончи ортган.
Шу билан бирга, сўровда иштирок этганларнинг 44% ҳомийликка мажбур қилинганлиги ва 40 % суд ҳукмларига шубҳа билан қараши ҳам маълум бўлган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала