Сергелида ҳавони булғаган 22 нафар корхона маъсулларига маъмурий иш очилди

© AFP / RODRIGO BUENDIAМужчина закрывает нос. Иллюстративное фото
Мужчина закрывает нос. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2021
Oбуна бўлиш
Бектемир Салар сув тозалаш иншоотларига Техник сувларни етарлича тозаламасдан туриб оқизган корхоналар фаолияти тўхтатилди, маъсуллар жавобгарликка тортилмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 июн - Sputnik. Сергели туманидаги узоқ вақт давомида сув ва ҳавони ифлослантиришга сабаб бўлган корхоналарнинг 22 нафар маъсул шахсларига нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш очилди, деб хабар қилмоқда Давлат Экология қўмитаси.
Бектемир ва Салар оқова сув тозалаш иншоотларига техник сувларни ташловчи корхоналарда амалга оширилган текширувлар натижасига кўра, корхона ва ташкилотларнинг 22 нафар масъулларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекси тегишли моддалари билан маъмурий ишлар қўзғатилди, - дейилган хабарда.
Шунингдек, Салар оқова сув тозалаш иншоотига ишлаб чиқариш оқова сувларини ташловчи 18 та корхонадан 11 тасида текширишлар амалга оширилди. Меъёр даражасида тозаланмаган оқова ташлаётган корхоналар фаолияти вақтинча тўхтатилган.
Ундан ташқари, Бектемир туманида жойлашган 9 та корхона томонидан берилган мажбурий кўрсатмалар ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли давлат экологик экспертизасининг белгиланган муддатдан олдин амал қилишини тўхтатиш ва шаҳар канализация тармоғидан узиш мақсадида Тошкент шаҳар иқтисодий судига даъво аризаси киритилган.
Рабочая группа изучает работу очистных сооружения Салар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2021
“Салар” тозалаш иншооти атрофидаги барча корхоналар фаолияти тўхтатилди
Эслатиб ўтамиз, Сергели тумани “Ўзгариш” маҳалласи аҳолиси ёқимсиз ҳид келаётгани ҳақида узоқ вақтдан буён арз қилиб келаётган эди.
Ушбу борада кўп марортаба ўтказилган текширувлар натижа бермаганидан кейин Тошкент шаҳар ҳокимлиги, сув-оқава тизими, экология қўмитаси ходимларидан иборат қўшма комиссия тузилиб канал бўйида жойлашган корхоналар ёппсига текширилган ва уларнинг бир нечаси фаолияти тўхтатиб қўйилган эди.
Янгиликлар лентаси
0