Дунёда

АҚШ йирик кимё заводида ёнғин юз берди, аҳоли эвакуация қилинмоқда - видео

CC0 / pixabay / Пожарная машина на месте возгорания. Иллюстративное фото
Пожарная машина на месте возгорания. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2021
Иллинойс штатидаги Роктон шаҳрида Chemtool кимё заводида ёнғин содир бўлди.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Иллинойс штатидаги Роктон шаҳрида Chemtool кимё заводида ёнғин содир бўлди. Ҳозирда ҳодиса содир бўлган жойдан аҳоли ва корхона ишчилари эвакуация қилинмоқда, деб ёзади РИА Новости америкалик ОАВ маълумотларига асосан.
Таъкидланишича, эрталаб заводда ёнғин бошланди, сабаб ҳозирча номаълум.
Оловни сув билан ўчиришдан воз кечилди. Ёнғин ўчириш хизмати бошлиғи Роктон Кирк Уилсоннинг сўзларига кўра, бу Миссисипи дарёсининг ирмоғи бўлган Рок дарёсига хавфли сув оқиб тушишига олиб келиши мумкин.
Маҳаллий ҳокимият органлари олтингугурт кислотаси, азот ва қўрғошин каби кимёвий моддаларнинг тарқалиш хавфидан хавотирда.
Соғлиқни сақлаш департаменти ходими Сандра Мартелл фуқароларга кўчада ниқоб тақишни тавсия қилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала