Кикбоксинг бўйича "UZBEKISTAN OPEN" турнирига мингдан ортиқ спортчи келади

© Sputnik / Юрий СомовКикбоксинг
Кикбоксинг - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2021
Oбуна бўлиш
Тошкентда бугун бошланаётган кикбоксинг бўйича нуфузли мусобақага дунёнинг 14 мамлакатидан 1100 нафар ҳаваскор ва профессионал жангчилар иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 15 июн - Sputnik. Ўзбекистонда 15-21 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Кикбоксинг бўйича "UZBEKISTAN OPEN" халқаро турнирида 14 мамлакатдан мингдан ортиқ спортчи келади. Бу ҳақида Ўзбекистон Кикбоксинг ассоциацияси президенти Ойбек Нарметов хабар қилди.
"Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган мусобақага 14 мамлакатдан 1,100га яқин спортчи иштирок этади. Пандемия туфайли 10га яқин мамлакат спортчилари қатнашиш истагида бўлса-да, кела олишмади. Шунга қарамай, мусобақани юқори савияда ўтказамиз, деб ўйлайман", - деди Нарметов.
Матбуот анжуманида, шунингдек Умумжаҳон Кикбоксинг федерацияси (WAKO) вице-президенти, Туркия Кикбоксинг федерацияси президенти Салим Кайичи ҳам иштирок этди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда Кикбоксинг мусобақасини чиройли ўтказиш учун барча шароитлар яратилган. Меҳмон бунинг учун Ўзбекистон президенти ва Кикбоксинг ассоциацияси раҳбариятига миннатдорлик билдирди.
Маълумот учун, кикбоксинг спорт тури 1960 йилларда пайдо бўлган. Унинг асосида тайбокс, америка бокси ва яна бошқа спорт турлари бўлиб, ҳозирги кунда кикбоксинг 7-та асосий йўналиши бор. Улар зарбалар тури, ва енгил оғирлиги билан фарқ қилади. Бугунги кунда кикбоксинг Олимпия спорт турига киритилмаган.
Бокс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.04.2021
Тошкент илк бор бокс бўйича ЖЧга мезбонлик қилади
Матбуот анжуманида ушбу спорт тури бўйича WAKO бош ҳаками мақомида иштирок этган Юрий Лактиков, Токио Олимпидаси жараёнида кикбоксинг Олимпия спорт турлари қаторига қўшилишига ишонч билдирди.
Удан ташқари Лактиков Ўзбекистонда кикбоксингни ривожлантириш учун яратилаётган шароитларни жуда яхши деб баҳолади. Шунингдек бош ҳакам, "UZBEKISTAN OPEN" халқаро турнирида ҳаваскор ва профессионал жангчилар беллашувига имкон яратиш - бу ташкилотчиларнинг катта ютуғи деб атади ва келажакда бошқалар ҳам улардан ўрнак олишига ишонч билдирди.
"UZBEKISTAN OPEN" турнирида 10 - 40 ёшли спортчилар орасида кикбоксингнинг 5-йўналиши бўйича мусобақалар ўтказилади. Шунингдек, Ўзбекистонда илк бор профессионал жангчилар орасида жанг бўлиб ўтади. Унда ўзбекистонлик ва украиналик спортчи профессионал йўналишда қитъалараро камар учун беллашади.
Янгиликлар лентаси
0