Жамият

Ўзбекистон фуқаролигини олиш осонлаштирилди

© Sputnik / Алексей ТихомировУзбекский паспорт
Узбекский паспорт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2021
Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев тегишли қонунга имзо чекди.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Эндиликда Ўзбекистонда туғилган фуқаролиги бўлмаганларга фуқаролик олиш учун узлуксиз 5 йил яшаш талаб этилмайди. Бу президент имзолаган “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Ўзбекистон қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонунда кўзда тутилган.
Центр содействия мигрантам в Волгограде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2021
Жамият
Сенат Ўзбекистон фуқаролигини олишни соддалаштириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
Қонунга “идентификацияловчи ID-картаси” тушунчаси киритилди.
Ўзгартиришга кўра, 2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистонда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳамда муқаддам чет давлат фуқаролигида бўлмаган шахс хоҳиш билдирган тақдирда, Ўзбекистон фуқароси деб тан олинади.
Шунингдек, ота-онасидан бири (ёлғиз отаси ёки онаси) Ўзбекистон фуқароси деб тан олинган, чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган ва Ўзбекистонда яшаб келаётган бола хоҳиш билдирган тақдирда, Ўзбекистон фуқароси деб тан олинади.
Қонунга кўра, эндиликда Ўзбекистон фуқароси деб тан олиш учун фактларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ариза берувчи ушбу фактларни суд тартибида аниқлаши мумкин.
Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳудудида туғилган ва яшаб келаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон фуқаролигини олиш мақсадида илтимоснома билан мурожаат қилган кунга қадар 5 йил давомида (фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномаси олинган кундан эътиборан) узлуксиз яшаш шарти бекор қилиниши белгиланди.
Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала